Модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари — КиберПедия 

Типы оградительных сооружений в морском порту: По расположению оградительных сооружений в плане различают волноломы, обе оконечности...

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...

Модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари

2022-05-12 34
Модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

 

Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;

2) биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;

3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;

4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

6) апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.

Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.

Апелляция инстанцияси судининг қарори у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.

 

324-9-модда. Апелляция инстанцияси суди қарорининг

кўчирма нусхасини юбориш (топшириш)

 

Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин унинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга уч суткагача бўлган муддатда топширилади ёки юборилади, шунингдек жабрланувчига ўз сўровига биноан ушбу муддатда топширилади ёки юборилади.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор у қабул қилинган куни қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.

2-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш

324-10-модда. Кассация тартибида суд ҳужжатларини қайта кўриш

 

Кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича апелляция тартибида кўрилган қарорлари ва апелляция инстанцияси судининг қарорлари қайта кўрилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

 

Модда. Кассация шикояти бериш

(протест келтириш) ҳуқуқи

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида протест келтиришга ҳақли.

 

Модда. Кассация шикояти (протести)

Бериш тартиби ва муддати

 

Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолларда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

 

324-13-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни

 

Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят (протест) берилаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи ва ишдаги процессуал ҳолати;

3) биринчи, апелляция инстанциясида ишни кўрган судлар, шунингдек улар томонидан қабул қилинган қарорлар мазмуни;

4) шикоят берилаётган (протест билдирилаётган) суд ҳужжатлари;

5) суд ҳужжатини кассация тартибида қайта кўриш учун асослар, бундай асослар мавжудлигини тасдиқловчи важларни келтирган ҳолда;

6) шикоят (протест) берган шахснинг илтимоси.

Кассация шикояти (протести) шикоят (протест) бераётган шахс томонидан имзоланиши керак.

Кассация шикоятига (протестига) иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади.

 

324-14-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш

 

Кассация шикояти (протести) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан қайтарилади, агар у:

1) кассация инстанцияси судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) ушбу Кодекснинг 324-13-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

3) иш бўйича қабул қилинган, суд томонидан тасдиқланган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари илова қилинмаган бўлса;

4) иш кассация тартибида кўрилиши лозим бўлмаса;

5) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтказилиб берилган бўлса;

6) шикоятни (протестни) чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Шикоят (протест) берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1-3-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.

 

324-15-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш

 

Кассация шикоятини ўрганиб чиқаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари ишни кассация тартибида такроран кўришга асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш масаласини ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

 


Поделиться с друзьями:

Особенности сооружения опор в сложных условиях: Сооружение ВЛ в районах с суровыми климатическими и тяжелыми геологическими условиями...

Типы сооружений для обработки осадков: Септиками называются сооружения, в которых одновременно происходят осветление сточной жидкости...

Архитектура электронного правительства: Единая архитектура – это методологический подход при создании системы управления государства, который строится...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.016 с.