Модда. Кассация инстанцияси суди — КиберПедия 

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...

Модда. Кассация инстанцияси суди

2022-05-12 26
Модда. Кассация инстанцияси суди 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

кўрсатмаларининг мажбурийлиги

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек ушбу Кодекс нормалари бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган апелляция инстанцияси суди учун мажбурийдир.

Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айб исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан афзаллиги, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг таснифи ва маъмурий жазо чораси тўғрисида олдиндан хулосалар чиқаришга ҳақли эмас.

3-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш

324-27-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи

Жиноят ишлари бўйича суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.

324-28-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар

Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўрилади.

Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.

324-29-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат:

1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;

2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги;

3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари;

4) жиноят ишлари бўйича суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.

324-30-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади.

Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.

Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб тан олса, суд томонидан тикланиши мумкин.

Суд ҳужжатлари чиқарилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

324-31-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи;

3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи; ишнинг рақами, суд ҳужжати қабул қилинган сана;

4) аризачининг ҳужжатларга ҳавола қилинган фикрига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат;

5) ариза бераётган шахснинг талаби;

6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;

2) аризачи қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси;

3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

324-32-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш

юритишга қабул қилиш

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.

Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 324-8-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.

324-33-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш

Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:

1) ариза ушбу Кодекснинг 324-30 ва 324-31-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;

2) ариза белгиланган муддат ўтганидан сўнг берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;

3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.

Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.

324-34-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб

чиқиш тартиби ва муддати

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилади.

Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

324-35-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

натижалари юзасидан суд томонидан қабул

қилинадиган ажрим

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда такроран кўради.

 


БЕШИНЧИ БЎЛИМ.

МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

 

ХХV БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

 

325-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги

қарор ижросининг мажбурийлиги

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этиши мажбурийдир.

 


326-модда. Маъмурий жазо қўлланиш

тўғрисидаги қарорни ижро этишга қаратиш

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор, башарти ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан апелляция тартибида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда бу қарор берилган шикоят ёки билдирилган протест қаноатлантиришсиз қолдирилгандан кейин ижро этилиши керак. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни ихтиёрий равишда бажаришнинг ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддати ўтиб кетганидан кейин мажбурий равишда ижро этилади.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.

 


327-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан ижро этилади.

Бир шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида бир неча қарор чиқарилган ҳолларда уларнинг ҳар бири мустақил равишда ижро этилади.

 


328-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги

қарорнинг ижросини кечиктириш

Маъмурий қамоққа олиш ёки жарима солиш (жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш бундан мустасно) тарзида маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этишга имкон бермайдиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) унинг ижросини бир ойгача муддатга кечиктириши мумкин.

 


329-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги

қарорнинг ижросини тугатиш

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳолларда унинг ижросини тугатади:

1) амнистия акти эълон қилиниб, у маъмурий жазо чорасини қўлланишни йўқ қилса;

2) маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив ҳужжат бекор қилинган бўлса;

3) устидан қарор чиқарилган шахс вафот этган бўлса.

 


330-модда. Маъмурий жазо қўлланиш

тўғрисидаги қарор ижросининг муҳлати

Башарти маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу Кодекснинг 318-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши шикоят ёки протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйилади. Ушбу Кодекснинг 328-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши муддатини кечиктириш даври ўтгунга қадар тўхтатиб қўйилади.

 


331-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги

қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ҳал этади.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг тўғри ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) зиммасига юклатилади.

Органларнинг (мансабдор шахсларнинг) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросига оид ҳаракати хусусида берилган шикоятлар ушбу Кодекснинг 315-моддасида айтиб ўтилган органлар томонидан 319 ва 320-моддаларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади.

 


ХХVI БОБ. ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ

 

332-модда. Жарима солиш тўғрисидаги

қарорни ижро этиш муддатлари ва тартиби

Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, ушбу модданинг иккинчи қисми бундан мустасно.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши керак.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

 

332-1-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни


Поделиться с друзьями:

Своеобразие русской архитектуры: Основной материал – дерево – быстрота постройки, но недолговечность и необходимость деления...

Типы оградительных сооружений в морском порту: По расположению оградительных сооружений в плане различают волноломы, обе оконечности...

Папиллярные узоры пальцев рук - маркер спортивных способностей: дерматоглифические признаки формируются на 3-5 месяце беременности, не изменяются в течение жизни...

Автоматическое растормаживание колес: Тормозные устройства колес предназначены для уменьше­ния длины пробега и улучшения маневрирования ВС при...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.048 с.