Юритишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаатлари — КиберПедия 

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Биохимия спиртового брожения: Основу технологии получения пива составляет спиртовое брожение, - при котором сахар превращается...

Юритишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаатлари

2022-05-12 23
Юритишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаатлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва муддатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат шаклида юборилиши мумкин.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.

270-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:

1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;

2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;

3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;

4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;

4-1) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;

5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;

6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;

7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;

8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;

9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;

10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса;

11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174-1-моддасининг биринчи - саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 175-1-моддасининг биринчи қисмида, 175-3, 175-4-моддаларида, 175-5-моддасининг биринчи қисмида, 176-1 - 176-4-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 177-1-моддасининг биринчи қисмида, 177-2-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи, учинчи - саккизинчи қисмларида, 178-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-4-моддасининг биринчи қисмида, 179-5-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 215-1-моддасининг биринчи қисмида, 227-8-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 227-14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-15-моддасининг биринчи қисмида, 227-16-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 227-18-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-19-моддасининг биринчи қисмида, 227-21-моддасида, 227-22-моддасининг биринчи қисмида, 227-23-моддасининг биринчи қисмида, 227-24, 227-25 ва 227-26-моддаларида, 227-27-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.

 

272-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишни фуқароларнинг тенглиги асосида кўриб чиқиш

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш барча фуқароларнинг жинси, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеи, ирқи, миллати, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида ва шу ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) олдида тенглиги асосида кўриб чиқилади.

 


273-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги иш юритиладиган тил

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Иш юритилаётган тилни билмайдиган иш иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи, шунингдек ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

 


274-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишнинг очиқ кўрилиши

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш очиқ кўрилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.

 


275-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни

юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати

Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширар экан:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатишга;

иш материаллари билан танишиб чиқишга;

иш юритиш вақтида органлар (мансабдор шахслар)нинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишга;

ишни кўриб чиқишда қатнашишга;

ишни кўриб чиқиш вақтида вужудга келган масалалар хусусида илтимосини баён этишга, хулосалар беришга;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тегишли органлар (мансабдор шахслар) таъсир кўрсатиш чораларини тўғри қўлланганлигини текширишга;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорга ёки шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест келтиришга;

қонунда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар қилишга ҳақлидир.

 


Модда. Далиллар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборат бўлиб, органлар (мансабдор шахслар) шу маълумотларга асосланиб маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этишда айбдорлигини ва ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, мутахассис маслаҳати (тушунтиришлари), ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, аудио-, видеоёзувлардан ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.

 

277-модда. Далилларга баҳо бериш

Орган (мансабдор шахс) далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив жамлаб текширишга асосланган ўзининг ички ишончи билан қонунга амал қилган ҳолда баҳо беради.

 


Поделиться с друзьями:

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Типы сооружений для обработки осадков: Септиками называются сооружения, в которых одновременно происходят осветление сточной жидкости...

Наброски и зарисовки растений, плодов, цветов: Освоить конструктивное построение структуры дерева через зарисовки отдельных деревьев, группы деревьев...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.011 с.