Модда. Давлат пробир назорати органлари — КиберПедия 

Адаптации растений и животных к жизни в горах: Большое значение для жизни организмов в горах имеют степень расчленения, крутизна и экспозиционные различия склонов...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Модда. Давлат пробир назорати органлари

2022-05-12 23
Модда. Давлат пробир назорати органлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг давлат пробир палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси давлат пробир палатасининг бошлиғи давлат пробир палатаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидир.

268-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги органлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 215-1 ва 215-6-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ҳамда унинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга.

268-2-модда. Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 99 ва 178-моддаларида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.

 

 

268-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг

ҳудудий бошқармалари

(ЎзР 30.08.2019 й. ЎРҚ-560-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

Ушбу Кодекснинг 64-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.

268-4-модда. Йўл-қурилиш ишлари сифатини

назорат қилиш органлари

Ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузишга оид қисми), 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ

 

ХIХ БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

269-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари: ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

 


269-1-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриб чиқиш жараёнида орган (мансабдор шахс) томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар органга (мансабдор шахсга) ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли.

Ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, орган (мансабдор шахс) томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишинча органнинг мажлисида раислик қилувчининг ва котибнинг ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда бошқа органга топшириш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги электрон шаклда шакллантирилган ишларнинг қоғоздаги кўчирма нусхалари бўлиши мумкин.

269-2-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни


Поделиться с друзьями:

Наброски и зарисовки растений, плодов, цветов: Освоить конструктивное построение структуры дерева через зарисовки отдельных деревьев, группы деревьев...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.013 с.