Туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар) — КиберПедия 

Семя – орган полового размножения и расселения растений: наружи у семян имеется плотный покров – кожура...

Автоматическое растормаживание колес: Тормозные устройства колес предназначены для уменьше­ния длины пробега и улучшения маневрирования ВС при...

Туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар)

2022-05-12 25
Туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар) 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи:

1) ушбу Кодекснинг 47-4, 47-5, 51-2, 51-8, 51-9, 54, 56, 57, 58, 61-моддаларида, 61-1-моддасининг биринчи қисмида, 70-1, 90, 90-1, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 116-1, 116-2, 116-3, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176-3-моддасида, 176-4-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 184-1, 184-2, 184-3, 185, 185-2, 185-3, 186, 187, 188, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 202-1, 203, 204, 205, 209, 209-1, 210, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи - учинчи қисмларида, 225-1, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - ички ишлар органлари томонидан;

2) ушбу Кодекснинг 184-2, 184-3, 196-1, 224, 224-1, 224-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - чегара қўшинлари томонидан;

3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида, 210-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбий соқчиликнинг катта мансабдор шахси томонидан;

4) Қуролли Кучлар, ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 141-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда - ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;

5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-1, 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90-1, 91, 92, 93, 94, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;

5-1) ушбу Кодекснинг 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 83, 84-моддаларида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;

6) ушбу Кодекснинг 90-1, 184-2, 184-3, 185-1, 189, 189-1, 198, 227, 227-1 - 227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - божхона органлари ходимлари томонидан;

7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - ҳарбий патруль томонидан;

8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 165-1, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176-3-моддасида, 176-4-моддасининг иккинчи қисмида, 186-1, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;

9) ушбу Кодекснинг 54, 61, 185-1, 194-1, 195-1, 198-моддаларида, 210-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари томонидан.

 

288-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин.

Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса - ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 54, 56, 57, 58, 61, 90-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170, 183, 184-2, 184-3, 191, 194, 195, 201, 204, 205, 206, 210-моддаларида, 225-моддасининг биринчи - учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши жиноят ишлари бўйича суд ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин.

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса - улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади.

 

289-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш

Шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ва чегара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонунларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунга ваколати бўлган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Ашёларни кўздан кечириб чиқиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг, чегара қўшинларининг, солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек тегишли ваколати бўлган органларнинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади.

Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва бошқа буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида бўлса, ўша шахс иштирокида амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мазкур ашёлар, буюмларни мулкдорсиз (эгасисиз) иккита холис гувоҳ иштирокида ҳам кўздан кечириб чиқилиши мумкин.

Шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисидаги баённомага тегишинча ёзиб қўйилади.

Божхона муассасаларида шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш божхонага доир қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 


290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш

Ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлмиш ашё ва ҳужжатлар ушбу Кодекснинг 287 ва 289-моддаларида назарда тутилган органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса, уни кўриб чиқиш натижаларига қараб, бу ашё ва ҳужжатлар белгиланган тартибда мусодара қилинади ёки эгасига қайтариб берилади ёхуд йўқ қилиб юборилади, ашёлар ҳақ тўлаб олиб қўйилган тақдирда эса - сотиб юборилади.

Олиб қўйилган орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишони қонуний эгасига қайтариб берилади, башарти, эгаси номаълум бўлса, унда тегишли органга жўнатилади.

Божхона қоидалари ёки солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, башарти ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаса, жарима ундирилишини таъминлаш мақсадида унинг ашёлари (қимматли буюмлари) олиб қўйилиши мумкин.

Ашё ва ҳужжатлар олиб қўйилган тақдирда бу хусусда баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд буюмларни кўздан кечириб чиқиш ёки маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақидаги баённомаларга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига, кема бошқарувчисига қайтариб берилади.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунга қадар ўқотар қуролни, шунингдек ўқ-дориларни олиб қўйишга ҳақлидирлар, бу хусусда мазкур қуролнинг марка ёки модели, калибри, туркуми ва тартиб рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.

Ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан унинг ашёларини олиб қўйиш, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириб чиқиш жуда зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.

 



Поделиться с друзьями:

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...

Кормораздатчик мобильный электрифицированный: схема и процесс работы устройства...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.018 с.