Модда. Давлат ветеринария хизмати — КиберПедия 

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Модда. Давлат ветеринария хизмати

2022-05-12 27
Модда. Давлат ветеринария хизмати 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Давлат ветеринария хизматига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар давлат ветеринария хизмати номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга.

 

260-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги

давлат қўмитасининг органлари

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 97-1, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда;

инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;

кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда;

давлат инспекторлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда.

 

260-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология

фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно), 70-2-моддасининг биринчи қис мида, 71-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш қоидалари мустасно), 72-моддасида (ер ости сувларига доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда;

минтақавий инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача миқдорда;

инспекторлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда.

261-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўрти нчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70-1-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасининг бир инчи ва учинчи қисмларида, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 89-1-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 91-1-моддасининг бир инчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2, 91-3, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 163-1-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қ уйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз эллик бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга.

 

261-1-модда. Давлат ўрмон хўжалиги органлари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекс 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80, 83-моддаларида, 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга.

Модда. Божхона органлари

Божхона органларига ушбу Кодекснинг 227, 227-1, 227-2, 227-3, 227-5, 227-6, 227-7, 227-10, 227-11, 227-12-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.

 

263-модда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари


Поделиться с друзьями:

Индивидуальные и групповые автопоилки: для животных. Схемы и конструкции...

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...

Типы сооружений для обработки осадков: Септиками называются сооружения, в которых одновременно происходят осветление сточной жидкости...

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.012 с.