Модда. Нотариал идораларни молиялаштириш — КиберПедия 

Опора деревянной одностоечной и способы укрепление угловых опор: Опоры ВЛ - конструкции, предназначен­ные для поддерживания проводов на необходимой высоте над землей, водой...

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Модда. Нотариал идораларни молиялаштириш

2022-07-06 19
Модда. Нотариал идораларни молиялаштириш 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Нотариал идоралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ва «Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат. № 1214, 01.02.2003 й.).

(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

II БЎЛИМ. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ

5-боб. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР

Олдинги таҳрирга қаранг.

23-модда. Нотариуслар амалга оширадиган нотариал ҳаракатлар

Нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:

1) битимларни тасдиқлайди;

2) васиятномаларни тасдиқлайди;

3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;

4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;

5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;

6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;

11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;

16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;

18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;

19) ижро хатларини ёзади;

20) векселларнинг протестларини амалга оширади;

21) денгиз протестларини амалга оширади;

22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.

Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

26-модда. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномалар

Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади:

касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

қидирув экспедицияларида ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқароларнинг шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;

Олдинги таҳрирга қаранг.

ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар жойлашган, нотариуслар бўлмаган пунктларда эса, шу қисмларда ишловчи ҳарбий хизматчи бўлмаган шахсларнинг, улар оила аъзоларининг ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари ва ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;

озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари ва ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.

(26-моддаси биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-56-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 39-сон, 385-модда)

Васиятномалар ва ишончномаларни ушбу моддада айтиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилаб қўядиган тартибда амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

27-модда. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномаларни нотариал идорага бериш

Ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ўзлари тасдиқлаган васиятномаларнинг биттадан нусхасини васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юборишлари шарт.

Агар васият қилувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаса ёки унинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайдиган нотариал идорага юборилади.

Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани текшириб кўриши ва унинг қонунга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, бу хусусда васият қилувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.

(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

28-модда. Консуллар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасида жойлашган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно;

(28-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;

8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;

9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди;

10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;

14) ижро хатларини ёзади;

15) денгиз протестларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қаранг: Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставининг III бўлими X боби.

29-модда. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби

Нотариусларнинг, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахсларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

Қаранг: Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2090, 30.03.2010 й.).

6-боб. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИ

30-модда. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жойи

Олдинги таҳрирга қаранг.

Нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларида амалга оширилади.

Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатлар нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида амалга ошириладиган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.

(30-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

31-модда. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва тўхтатиб туриш муддатлари

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.

Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.

Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.

Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатиб туришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.

32-модда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган кишининг шахсини аниқлаш

Нотариуслар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган кишиларнинг шахсини аниқлайди.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган кишининг шахси унинг шахсига нисбатан ҳар қандай шубҳаларни истисно этадиган паспорти ёки бошқа ҳужжатларига асосан аниқланиши керак.

33-модда. Битимларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқатини ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш

Битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.

34-модда. Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш тартиби

Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатлар нотариус иштирокида имзоланади.

Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ёзиб қўйилиши лозим.

Башарти нотариал идоранинг йиғмажилдларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатлари текширилганлиги ҳақида маълумотлар, имзоларининг шахсан мурожаат қилинган вақтда олинган намунаси бўлса ва уларнинг имзолари ҳақиқийлигига шубҳа туғилмайдиган бўлса, нотариус бу мансабдор шахсларнинг ўзлари келишини талаб қилмаслиги мумкин.

35-модда. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар

Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган ҳужжатларни, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатларни қабул қилмайди.

Нотариал тасдиқланадиган битимларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши керак, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, юридик шахсларнинг номлари эса — улар органларининг манзилларини кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ ёзилиб, яшаш жойи кўрсатилган бўлиши керак.

Бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжат ип ўтказиб тикилган, варақлари рақамланган ва муҳр босиб тасдиқланган бўлиши керак.

36-модда. Тасдиқловчи ёзувларни ёзиш ва гувоҳномалар бериш

Битимларни тасдиқлашда, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси тўғрилигини тасдиқлашда, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади.

Меросга бўлган ҳуқуқ, мулк ҳуқуқи тасдиқланганда, фуқаронинг тирик эканлиги ва муайян жойда эканлиги фактлари, фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлиги тасдиқланганда, сақлаш учун ҳужжатлар қабул қилиб олинганида тегишли гувоҳномалар берилади.

37-модда. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини чеклашлар

Олдинги таҳрирга қаранг.

Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан, шунингдек мазкур нотариал идоранинг ходимлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

38-модда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш

Нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:

бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;

битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.

39-модда. Нотариал ҳаракат устидан, нотариал ҳаракатни кечиктириш ёки уни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатни, нотариал ҳаракатни кечиктириш ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблаган манфаатдор шахс бу хусусда нотариал идора турган жойдаги судга шикоят қилишга ҳақлидир.

(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

40-модда. Нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш

Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади. Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади.

Нотариуслар ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларнинг ёзма аризасига биноан нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрларидан кўчирмалар беради.

41-модда. Нотариал ҳаракатларни, нотариал гувоҳномаларни, тасдиқловчи ёзувларни рўйхатга олиш реестрларининг шакллари

Нотариал ҳаракатларни, нотариал гувоҳномаларни, битимлар ва тасдиқланувчи ҳужжатлардаги тасдиқловчи ёзувларни рўйхатга олиш реестрларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

42-модда. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини бериш

Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.

Дубликатларни бериш ушбу Қонуннинг 6 ва 40-моддалари талабларига риоя этган ҳолда бажарилади.

7-боб. БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

43-модда. Нотариал тартибда тасдиқланадиган битимлар

Нотариуслар қонун ҳужжатларига биноан нотариал шаклда тасдиқланиши мажбурий қилиб қўйилган битимларни тасдиқлайди. Томонларнинг хоҳишига кўра нотариус бошқа битимларни ҳам тасдиқлаши мумкин.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 110-моддаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

44-модда. Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш

Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга қўйилаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин. Бунда мол-мулкнинг бошқа шахсга ўтказувчига ёки гаровга қўювчига тегишлилиги ҳамда бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади. Тақиқ мавжуд бўлган ҳолларда кўрсатилган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим фақат кредитор билан олувчи шахс қарзни олувчининг ҳисобига ўтказишга рози бўлган тақдирда тасдиқланиши мумкин.

Уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, гаражни, шунингдек бошқа бино, иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар шу мол-мулк жойлашган ҳудудда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасида гаров билан боғлиқ муносабатлар «Гаров тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)

45-модда. Васиятномаларни тасдиқлаш

Нотариуслар муомалага лаёқатли фуқароларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган ва уларнинг ўзлари нотариусга шахсан тақдим этган васиятномаларини тасдиқлайди. Васиятномаларни вакиллар орқали тасдиқлашга йўл қўйилмайди.

Васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш талаб қилинмайди.

46-модда. Васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби

Нотариуслар, васиятномани бекор қилиш тўғрисида ариза олинган тақдирда, шунингдек васиятномани бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи янги васиятнома олинган тақдирда васиятноманинг нотариусда сақланаётган нусхасига ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрига бу хусусда белги қўяди. Васиятномани бекор қилиш ҳақидаги аризага қўйилган имзо нотариал шаҳодатланиши лозим.

47-модда. Ишончномаларни тасдиқлаш

Нотариуслар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайди.

Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома асосий ишончнома бўйича берилганидан кўпроқ ҳуқуқни қамраб олмаслиги керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилиш муддати бу ишончномани беришга асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Қўшимча маълумот учун қаранг: Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича кўрсатма (рўйхат. № 929, 31.05.2000 й.).

48-модда. Битим мазмуни баён этилган ҳужжат нусхаларининг сони

Нотариал тартибда тасдиқланадиган битим мазмуни баён этилган ҳужжат нусхаларининг сони нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахслар томонидан белгиланади, лекин у битимда қатнашувчи томонлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак. Бироқ васиятномалар ва мол-мулкни гаровга қўйиш, турар жойни ва бошқа кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар нотариусга камида икки нусхада тақдим этилади, улардан биттаси нотариал идоранинг йиғмажилдларида қолади.

8-боб. МЕРОС МОЛ-МУЛКНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШИГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИШ, МЕРОСГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИШ

49-модда. Меросхўрларни мерос очилганлиги ҳақида хабардор қилиш

Нотариус мерос очилганлиги ҳақидаги хабарни олгач, бу ҳақда турар жойи ва иш жойи ўзига маълум бўлган меросхўрларни хабардор қилиши шарт.

Нотариус бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ошкора маълум қилиш ёки хабар бериш йўли билан ҳам меросхўрларни чақириши мумкин.

50-модда. Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш

Мерос очилган жойдаги нотариус қонун ҳужжатларига мувофиқ меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризаларни қабул қилади. Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар ёзма равишда берилиши керак.

51-модда. Мерос қолдирувчининг кредиторларидан даъволарни қабул қилиш

Мерос очилган жойдаги нотариус қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қолдирувчининг кредиторларидан даъволарни қабул қилади. Даъволар ёзма равишда баён этилиши шарт.

52-модда. Мерос мол-мулкни қўриқлаш

Мерос очилган жойдаги нотариус, башарти меросхўрларнинг, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.

53-модда. Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ бериш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг бир қисми мерос очилган жойдан ташқарида бўлса, мерос очилган жойдаги нотариус бу ҳақда мерос мол-мулк жойлашган ердаги нотариусга мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ юборади.

(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўрган нотариус мерос очилган жойдаги нотариал идорага кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг нусхасини юборади.

(53-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

54-модда. Мерос мол-мулкни рўйхатга олиш ва уни сақлаш учун топшириш

Мерос мол-мулкнинг қўриқланиши учун нотариуслар бу мол-мулкни рўйхатга олади ва мол-мулкни сақлаш учун меросхўрларга ёки бошқа шахсларга топширади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мерос таркибида бошқаришни талаб этадиган мол-мулк бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар меросни қабул қилиб олгунга қадар даъво қўзғатган ҳолларда нотариус мерос бошқарувчисини тайинлайди.

(54-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

Мерос бошқарувчилари ва мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган бошқа шахслар мерос мол-мулкни талон-торож қилганлик, бошқа шахсга берганлик ёки яширганлик учун ва меросхўрларга зарар етказганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.

55-модда. Мерос мол-мулкни сақлаганлик учун тақдирлаш

Мерос бошқарувчилари ва мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган бошқа шахслар, агар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкни сақлаганлик учун меросхўрлардан ҳақ олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун қилган зарур харажатлари ҳам қопланади, бунда мол-мулкдан фойдаланиш ҳисобига амалда олинган фойда чегириб ташланади.

56-модда. Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирларни тўхтатиш

Мерос мол-мулкни қўриқлаш меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунга қадар, агар мерос улар томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, қонунда белгилаб қўйилган меросни қабул қилиб олиш муддати ўтгунга қадар давом этади.

Мерос очилган жойдаги нотариус мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар тўхтатилиши ҳақида меросхўрларни, агар мол-мулк ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ўтса, тегишли давлат органини олдиндан хабардор қилиши шарт.

57-модда. Мерос мол-мулк ҳисобидан харажатларни тўлаш

Нотариус меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунига қадар, агар мерос қабул қилиб олинмаган бўлса, давлатга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилгунига қадар мерос мол-мулк ҳисобидан:

мерос қолдирувчи касал бўлган вақт мобайнида унга қараб туриш, шунингдек вафот этган тақдирда уни дафн этиш ва қабрини обод қилиш;

мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган фуқароларни таъминлаш;

иш ҳақи бўйича даъволарни ва уларга тенглаштирилган даъволарни қаноатлантириш;

мерос мол-мулкни қўриқлаш ва уни бошқариш, шунингдек меросхўрларни чақириш ҳақидаги хабарни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида фармойиш беради.

Қонунларда мерос мол-мулк ҳисобидан харажатларни қоплашнинг бошқа ҳоллари ҳам белгиланиши мумкин.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1155-моддаси.

58-модда. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш жойи ва муддатлари

Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.

Гувоҳномалар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси.

59-модда. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(59-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома барча меросхўрларга биргаликда ёки уларнинг хоҳишига боғлиқ равишда ҳар бирига алоҳида берилиши мумкин.

Нотариуслар вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз меросхўрларнинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилиш учун уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилганлиги ҳақида меросхўрлар яшаётган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар қилади.

Мол-мулк ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган тақдирда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига берилади.

60-модда. Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришнинг шартлари

Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш чоғида тегишли далилларни талаб қилиб олиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос очилган жой ва вақтни, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб ариза топширган шахсларнинг мерос қолдирувчи билан қонун бўйича ворисликка чақириш учун асос бўладиган муносабатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини, мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойини текшириб кўради.

Агар қонун бўйича меросхўрларнинг бири ёки бир нечаси ворисликка чақиришга асос бўладиган муносабатлар мавжудлигини исботлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, улар меросни қабул қилиб олган ва тегишли исботларни тақдим этган бошқа барча меросхўрларнинг ёзма розилиги билан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши мумкин.

61-модда. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш шартлари

Нотариус васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш чоғида тегишли далилларни талаб қилиб олиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, васиятноманинг бор-йўқлигини, мерос очилган вақт ва жойни, мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойини текширади.

Нотариус меросдан шак-шубҳасиз улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини ҳам аниқлайди.

Мерос билан боғлиқ муносабатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими билан ҳам тартибга солинади.

9-боб. ЭР-ХОТИННИНГ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИШ. МОЛ-МУЛКНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШНИ ТАҚИҚЛАБ ҚЎЙИШ ВА ТАҚИҚНИ БЕКОР ҚИЛИШ

62-модда. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш

Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Уй-жойга (уй-жойнинг бир қисмига), квартирага, дала ҳовлига, боғ ҳовлига, гаражга, шунингдек бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома шу мол-мулклар жойлашган ердаги нотариус томонидан берилади.

63-модда. Марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериш

Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.

Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.

64-модда. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш қонунларда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширилади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 249 ва 254-моддалари ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 290 ва 295-моддалари.

10-боб. ҲУЖЖАТЛАР НУСХАЛАРИНИНГ ВА ҲУЖЖАТЛАРДАН ОЛИНГАН КЎЧИРМАЛАРНИНГ ТЎҒРИЛИГИНИ, ИМЗОНИНГ ҲАҚИҚИЙЛИГИНИ ВА ТАРЖИМАНИНГ ТЎҒРИЛИГИНИ ШАҲОДАТЛАШ

65-модда. Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш

Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамда уларнинг нусхалари в<


Поделиться с друзьями:

Биохимия спиртового брожения: Основу технологии получения пива составляет спиртовое брожение, - при котором сахар превращается...

Наброски и зарисовки растений, плодов, цветов: Освоить конструктивное построение структуры дерева через зарисовки отдельных деревьев, группы деревьев...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.133 с.