Мажбурий талабларига риоя этмаслик — КиберПедия 

Археология об основании Рима: Новые раскопки проясняют и такой острый дискуссионный вопрос, как дата самого возникновения Рима...

История создания датчика движения: Первый прибор для обнаружения движения был изобретен немецким физиком Генрихом Герцем...

Мажбурий талабларига риоя этмаслик

2022-05-12 20
Мажбурий талабларига риоя этмаслик 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

213-модда. Метрология қоидаларини бузиш

Метрология қоидаларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

214-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

215-модда. Давлат статистик ҳисоботларини

тақдим этиш тартибини бузиш

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-1-модда. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти

тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш

Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаганликда ёки ўз вақтида бажармаганликда, маълумотлар базасига киришга рухсат бермаганликда ва ахборот тақдим этмаганликда, била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда ифодаланган тарзда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-3-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари

юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим

Этиш тартибини бузиш

Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибининг кўрсатилган ахборотни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёки бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этишда ифодаланган бузилиши -

базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-4-модда. Архив иши тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузиш

Архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса - икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-5-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш

соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши, -

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

215-6-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлиги органларининг

давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни

киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 


216-модда. Кимошди савдоси ёки танловда қатнашиш


Поделиться с друзьями:

Опора деревянной одностоечной и способы укрепление угловых опор: Опоры ВЛ - конструкции, предназначен­ные для поддерживания проводов на необходимой высоте над землей, водой...

Семя – орган полового размножения и расселения растений: наружи у семян имеется плотный покров – кожура...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Механическое удерживание земляных масс: Механическое удерживание земляных масс на склоне обеспечивают контрфорсными сооружениями различных конструкций...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.015 с.