Модда. Ички ишлар органлари ходимининг — КиберПедия 

Наброски и зарисовки растений, плодов, цветов: Освоить конструктивное построение структуры дерева через зарисовки отдельных деревьев, группы деревьев...

Типы оградительных сооружений в морском порту: По расположению оградительных сооружений в плане различают волноломы, обе оконечности...

Модда. Ички ишлар органлари ходимининг

2022-05-12 28
Модда. Ички ишлар органлари ходимининг 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

қонуний талабларини бажармаслик

Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

194-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг)

қонуний талабларини бажармаслик

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда) ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

195-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат

бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш

Ички ишлар органлари ходимининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлариходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

195-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат

бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

196-модда. Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини

Бартараф этиш юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардияси ва ички ишлар органларининг ёзма тақдимномаларини

бажариш чораларини кўрмаслик

Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

196-1-модда. Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг

қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг

қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ ҳаракатларни тўхтатиш, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармасликка ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват этиш, оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмалар тарқатиш йўли билан чегара қўшинлари ҳарбий хизматниларининг ўз қонуний фаолиятини амалга оширишига қаршилик кўрсатиш, худди шунингдек чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаслик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

197-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига

тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик

Далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар, материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг текширишлар ва тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, прокуратурага келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек прокурор фикри билдирилган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёки уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон бир таъсир кўрсатганлик, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Поделиться с друзьями:

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...

Адаптации растений и животных к жизни в горах: Большое значение для жизни организмов в горах имеют степень расчленения, крутизна и экспозиционные различия склонов...

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Кормораздатчик мобильный электрифицированный: схема и процесс работы устройства...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.009 с.