Модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни — КиберПедия 

Автоматическое растормаживание колес: Тормозные устройства колес предназначены для уменьше­ния длины пробега и улучшения маневрирования ВС при...

Семя – орган полового размножения и расселения растений: наружи у семян имеется плотный покров – кожура...

Модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни

2022-05-12 26
Модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир

кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш

Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

86-модда. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш

иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан

Фойдаланмаслик

Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

87-модда. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан

ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар

ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш

Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

88-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш

талабларига риоя қилмаслик

Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддалар ва бинокорлик материалларини тўплаш, махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб уларни ёқиш, битум эритишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

89-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва

бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитлар ва бошқа дориларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

89-1-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб

қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш

Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

90-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини,

шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг

бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш

Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, -

шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

90-1-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган

қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш,

сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш

Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, -

ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

91-модда. Саноат чиқиндиларини, маиший

чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш,

ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш,

утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш

чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш

Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

91-1-модда. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший

чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш,

шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Поделиться с друзьями:

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Семя – орган полового размножения и расселения растений: наружи у семян имеется плотный покров – кожура...

Механическое удерживание земляных масс: Механическое удерживание земляных масс на склоне обеспечивают контрфорсными сооружениями различных конструкций...

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.037 с.