Саноат хавфсизлиги талабларини бузиш — КиберПедия 

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Саноат хавфсизлиги талабларини бузиш

2022-05-12 39
Саноат хавфсизлиги талабларини бузиш 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

97-1-модда. Истироҳат боғларининг аттракционларидан

фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан

тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар

Талабларини бузиш

Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

98-модда. Портловчи ҳамда радиоактив

материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш,

сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Саноатда ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормаларини ҳамда йўриқномаларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик (бундан якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектлари мустасно), -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларининг ва аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларни реконструкция қилиш режаларини бузиш, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, шу жумладан иш ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга ошириш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўз ҳудудига туташ ва туташ бўлмаган ер майдонларида қурилиш ишларини амалга ошириш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

101-модда. Электр, иссиқлик энергияси,

газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш

қоидаларини бузиш

1000 вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса - иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида

фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар

Газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай нормалардан ортиқча сарфлаш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги), -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Х БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК,


Поделиться с друзьями:

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Типы сооружений для обработки осадков: Септиками называются сооружения, в которых одновременно происходят осветление сточной жидкости...

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Своеобразие русской архитектуры: Основной материал – дерево – быстрота постройки, но недолговечность и необходимость деления...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.026 с.