Модда. Вояга етмаганлар ишлари — КиберПедия 

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...

Индивидуальные и групповые автопоилки: для животных. Схемы и конструкции...

Модда. Вояга етмаганлар ишлари

2022-05-12 24
Модда. Вояга етмаганлар ишлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

бўйича идоралараро комиссиялар

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 116-1, 116-2, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 183, 185, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Модда. Ички ишлар органлари

Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 113-моддасининг бирин чи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 125-моддаларида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147, 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 223-1, 223-3, 224-моддаларида, 225-моддасининг бири нчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:

1) ушбу Кодекснинг 56-1-моддасида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг б иринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 223-1, 223-3, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари;

2) ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 113-моддасининг биринчи қисмида, 114-моддасининг биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 122, 123, 156, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки бошлиғи ўринбосарлари;

3) ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари, 225-моддасининг биринчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари;

4) ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 122, 123-моддаларида, 127-моддасида (мақсадсиз овозли сигнал беришга доир қисмида), 161-моддасида (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 223-1, 223-3-моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари;

5) ушбу Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга тааллуқли қоидабузарликлардан ташқари) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (Бош бошқармасининг) бошлиғи, унинг ўринбосарлари, йўл-патруль хизматини ҳамда маъмурий амалиётни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича бош инспектор, инспектор (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлинмасининг (бўлимининг) бошлиғи, маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича бош инспектор, катта инспектор (инспектор), йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг (бўлинмасининг) бошлиғи, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг катта инспектори ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари;

6) ушбу Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135-1-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, сафарбар гуруҳи) командири ёки командирининг ўринбосари;

7) ушбу Кодекс 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-2-моддасининг биринчи қисмида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135-1-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл-патруль хизматининг катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.

Ушбу модда иккинчи қисмининг 2 - 7-бандларида кўрсатилган ички ишлар органлари ходимлари ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони фақат карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган тақдирда, қўллашга ҳақлидир.

248-1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси органлари

Ушбу Кодекснинг 61, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 194-1, 195-1, 196 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тегишли қисми бўйича) ва 210-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

 


249-модда. Давлат ёнғин назорати органлари

Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса - саккиз бараваригача миқдорда жарима солишга;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваригача миқдорда жарима солишга;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки бараваригача миқдорда жарима солишга;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваригача миқдорда жарима солишга.

249-1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари

Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 204-1-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахсларидир.

 


250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари

Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекснинг 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида хуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:

станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари, локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири);

йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи;

ҳарбийлаштирилган соқчилик бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи;

бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи.

Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.

 

251-модда. Ҳаво транспорти органлари

Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 116, 116-3-моддаларида, 117-моддасининг биринчи қисмида ва 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир, Миллий авиакомпания эса ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида, 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.

Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари;

Миллий авиакомпаниянинг бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания Учиш мажмуасининг директори ва унинг ўринбосари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпания бош инспектори, авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи.

 

 


Поделиться с друзьями:

Папиллярные узоры пальцев рук - маркер спортивных способностей: дерматоглифические признаки формируются на 3-5 месяце беременности, не изменяются в течение жизни...

Автоматическое растормаживание колес: Тормозные устройства колес предназначены для уменьше­ния длины пробега и улучшения маневрирования ВС при...

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.03 с.