Модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари — КиберПедия 

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...

Модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари

2022-05-12 39
Модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.

 

ХVIII БОБ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ

 

245-модда. Жиноят ишлари бўйича судлар

Жиноят ишлари бўйича судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 46-1, 46-2, 47, 47-1, 47-2, 47-3, 47-4, 47-5, 48, 49-1, 49-4, 51-1, 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 52, 56, 57, 58, 59, 59-1, 60, 60-1, 61, 61-1, 61-2, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 70-1-моддасининг иккинчи қисмида, 70-2-моддасининг иккинчи қисм ида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 79-моддасининг иккинчи қи смида, 90-моддасининг иккинчи, учи нчи ва тўртинчи қисмларида, 90-1-моддасида, 91-1-моддасининг тўртинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 116-1, 116-2-моддаларида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119-моддасида, 125-1-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 128-1-моддасининг иккинчи қисмида, 128-2-моддасининг учинчи қисмида, 128-3-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 128-4-моддасининг тўртинчи қисмида, 128-5-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 146-1-моддасида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 155-1, 155-2, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 160-1, 161, 163, 163-1-моддаларида, 164, 165, 165-1, 166, 167, 169, 170, 171, 171-1, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174-1, 175, 175-1, 175-2, 175-3, 175-4, 175-5, 175-6, 175-7, 175-8, 176, 176-2, 176-3, 176-4, 177, 177-1, 177-2, 178, 178-1, 179, 179-1, 179-2, 179-3, 179-4, 179-5, 180, 181, 182, 183, 184-1, 184-2, 184-3, 185, 185-1, 185-2, 185-3, 186, 186-1-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 188-1, 188-2, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 192-1, 193, 193-1, 193-2, 193-3, 194, 194-1, 195, 195-1, 196, 196-1, 197, 197-1, 197-2, 197-4, 197-5, 197-6, 198, 198-3, 198-4, 199, 200, 200-1, 200-2, 201, 202, 202-1, 202-2, 203, 203-1, 204, 204- 1, 205, 206, 206-1, 207, 208, 209, 209-1, 210, 210-1, 215-2, 215-4, 216, 217, 218, 219-1-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 224-1, 224-2-моддаларида, 225-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 225-1, 226-моддаларида, 227-4-моддасининг биринчи - тўртинчи қисмларида, 227-8, 227-9, 227-13, 227-14, 227-15, 227-16, 227-17, 227-18, 227-19, 227-20, 227-21, 227-22, 227-23, 227-24, 227-25, 227-26, 227-27-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 239-1, 240, 241, 241-1-241-8, 241-10-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, жиноят ишлари бўйича судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиқади, ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

245-1-модда. Иқтисодий судлар

Иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.

Модда. Адлия органлари

Ушбу Кодекснинг 198-3 ва 198-4-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

245-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 101 (умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 198-1 ва 198-2-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш ваколати берилган Бюро органлари мансабдор шахслари ҳақлидир.

245-4-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судлар

Фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.

 


245-5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 215-5-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.

245-6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

Ушбу Кодекснинг 175-2, 175-7 ва 215-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

245-7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат

қилиш инспекцияси органлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 66, 67, 68, 69-моддаларида (қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ қисми), 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 89-1-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 92-моддасида (наслчиликка оид қисми), 104-1, 104-2-моддаларида, 107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида, 125-моддасининг беши нчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140, 141-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 176-1-моддасида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 227-14-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда Инспекция туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир.

245-8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

ҳамда унинг девони ходимлари

Ушбу Кодекснинг 197-3, 241-1-241-10-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

 



Поделиться с друзьями:

Архитектура электронного правительства: Единая архитектура – это методологический подход при создании системы управления государства, который строится...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Папиллярные узоры пальцев рук - маркер спортивных способностей: дерматоглифические признаки формируются на 3-5 месяце беременности, не изменяются в течение жизни...

Археология об основании Рима: Новые раскопки проясняют и такой острый дискуссионный вопрос, как дата самого возникновения Рима...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.015 с.