Модда. Рангли металларни, уларнинг парчалари — КиберПедия 

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...

Модда. Рангли металларни, уларнинг парчалари

2022-05-12 26
Модда. Рангли металларни, уларнинг парчалари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари

ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш

ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш

Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш, -

рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш

ёки ташиш қоидаларини бузиш

Қурол сақлашга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуроллар ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда ишлатиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни

ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш

Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) юзасидан белгиланган муддатларни ёки истиқомат жойи ўзгарган тақдирда бундай қуролларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва

ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш

Овчилик жамиятидан чиққанликлари муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сақлаш учун берган рухсатини бекор қилган фуқароларнинг бундай қуроллар ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаши, -

ҳақини тўлаш шарти билан бу қурол ва ўқ-дориларни олиб қўйиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

223-модда. Паспорт тизими қоидаларини бузиш

Фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

223-1-модда. Паспортдан ғайриқонуний фойдаланиш

Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

223-3-модда. Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф

равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш

Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши

ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш

ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш

Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

224-1-модда. Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегараси орқали ўтказиш

Пунктларидаги режимни бузиш

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

224-2-модда. Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника

иншоотларини ва тўсиқларни йўқ қилиб


Поделиться с друзьями:

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...

Типы оградительных сооружений в морском порту: По расположению оградительных сооружений в плане различают волноломы, обе оконечности...

Адаптации растений и животных к жизни в горах: Большое значение для жизни организмов в горах имеют степень расчленения, крутизна и экспозиционные различия склонов...

Механическое удерживание земляных масс: Механическое удерживание земляных масс на склоне обеспечивают контрфорсными сооружениями различных конструкций...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.018 с.