Модда. Мудофаа вазирлиги органлари — КиберПедия 

Особенности сооружения опор в сложных условиях: Сооружение ВЛ в районах с суровыми климатическими и тяжелыми геологическими условиями...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Модда. Мудофаа вазирлиги органлари

2022-05-12 47
Модда. Мудофаа вазирлиги органлари 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари - ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) ҳамда 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:

ушбу Кодекснинг 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ва туман (шаҳар) муқобил хизмат бўлимлари бошлиқлари;

ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - ҳарбий автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори.

Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари - ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгилаб қўядиган тартибда ҳарбий автомобиль инспекциясига юборилади.

 

Модда. Давлат санитария назорати органлари

Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори ва унинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари туман (шаҳар) филиалларининг мудирлари.

 

258-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг,

Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг

Ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга

Оширувчи тиббий хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан, санитария-гигиена қоидаларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш нормаларини бузганлик) тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бош санитария врачи - марказий санитария-эпидемиология лабораториясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология назорати бош марказининг бошлиғи), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бўлимининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология назорати марказининг бошлиғи), Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг бош санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология назорати марказларининг бошлиқлари);

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий-тиббий хизмат санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бош санитария врачи - тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

 

 


Поделиться с друзьями:

Биохимия спиртового брожения: Основу технологии получения пива составляет спиртовое брожение, - при котором сахар превращается...

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Кормораздатчик мобильный электрифицированный: схема и процесс работы устройства...

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.01 с.