Шикоят бериш ва протест билдириш — КиберПедия 

Опора деревянной одностоечной и способы укрепление угловых опор: Опоры ВЛ - конструкции, предназначен­ные для поддерживания проводов на необходимой высоте над землей, водой...

Биохимия спиртового брожения: Основу технологии получения пива составляет спиртовое брожение, - при котором сахар превращается...

Шикоят бериш ва протест билдириш

2022-05-12 30
Шикоят бериш ва протест билдириш 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

 

314-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг қарори устидан шикоят бериш ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 


315-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин. Иқтисодий суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори устидан эса Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.

Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга ушбу моддага мувофиқ шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.

 


316-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш муддати

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказилиб юборилган тақдирда, бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин.

 

317-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш

Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан:

1) жиноят ишлари бўйича суд судьясининг қарори устидан - ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда апелляция инстанцияси судига;

2) бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан - қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.

Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.

 

318-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш

Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.

Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

 


319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят

ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят ёки протест жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва унинг натижаларига кўра, ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қарор қабул қилинади.

 

321-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш

юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят

ёки билдирилган протестни кўриб чиқувчи органнинг

(мансабдор шахснинг) қарори

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;

2) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;

3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тугатади;

4) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун: орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши; орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва ушбу Кодекс Махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслиги; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши; қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги асос бўлиб ҳисобланади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

Мазкур ишни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган қарор бекор қилинади, иш эса ваколатли органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қабул қилинган қарорда: у чиқарилган вақт ва жой; шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган мансабдор шахс; прокурор ва бошқа иштирок этаётган шахслар; шикоят берган шахс ёки протест билдирган прокурор; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилгач шикоят берилган ёки протест билдирилган қарорнинг ҳамда шикоят, протестнинг моҳияти; чиқарилаётган қарорни асосланиши; шикоят ёки протест юзасидан қарор кўрсатилиши лозим.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестга доир қарорнинг нусхаси ўзи ҳақида ана шу қарор чиқарилган шахсга уч кун муддат ичида юборилади, жабрланувчига эса - унинг илтимосига биноан юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга маълум қилинади.

 

322-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан

чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқувчи органнинг

(мансабдор шахснинг) ваколатлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор юқори турувчи орган раҳбари, прокурорнинг протести бўйича эса уни чиқарган орган томонидан ҳам ушбу Кодекснинг 321-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

 


323-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан

чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят юзасидан

чиқарилган қарорга протест билдириш

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоят юзасидан чиқарилган қарорга прокурор протест билдириши мумкин.

Шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест мазкур қарорни чиқарган органдан (мансабдор шахсдан) юқори турувчи органга киритилади.

 

324-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади.

Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади.

Фуқарони маъмурий қамоққа олиш ғайриқонуний равишда қўлланилганлиги натижасида етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

XXIV-1 БОБ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДНИНГ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ

ЮЗАСИДАН ҚАРОРИНИ (АЖРИМИНИ) ҚАЙТА

КЎРИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ

1-§. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш


Поделиться с друзьями:

Биохимия спиртового брожения: Основу технологии получения пива составляет спиртовое брожение, - при котором сахар превращается...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Своеобразие русской архитектуры: Основной материал – дерево – быстрота постройки, но недолговечность и необходимость деления...

Типы оградительных сооружений в морском порту: По расположению оградительных сооружений в плане различают волноломы, обе оконечности...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.019 с.