Модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш — КиберПедия 

Адаптации растений и животных к жизни в горах: Большое значение для жизни организмов в горах имеют степень расчленения, крутизна и экспозиционные различия склонов...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш

2022-05-12 27
Модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби

Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи:

а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қи смида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 90-1-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 125-1-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-6-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 176-3-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда - ички ишлар органлари томонидан;

б) Қуролли Кучларнинг, ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда - ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;

в) ушбу Кодекснинг 60, 70-1, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 90-1, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;

в-1) ушбу Кодекснинг 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;

г) ушбу Кодекснинг 90-1, 198, 227 - 227-27-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан;

д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 176-3, 186-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;

е) ушбу Кодекснинг 196-1, 224, 224-1, 224-2-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - чегара қўшинларининг мансабдор шахслари томонидан;

ж) ушбу Кодекс 210-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг мансабдор шахслари томонидан;

з) ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган шароитларда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

292-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш,

мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтказиш

Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.

Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

293-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни


Поделиться с друзьями:

Общие условия выбора системы дренажа: Система дренажа выбирается в зависимости от характера защищаемого...

История создания датчика движения: Первый прибор для обнаружения движения был изобретен немецким физиком Генрихом Герцем...

Автоматическое растормаживание колес: Тормозные устройства колес предназначены для уменьше­ния длины пробега и улучшения маневрирования ВС при...

Своеобразие русской архитектуры: Основной материал – дерево – быстрота постройки, но недолговечность и необходимость деления...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.008 с.