Ота-она ва мураббийлар вазифаси — КиберПедия 

Индивидуальные и групповые автопоилки: для животных. Схемы и конструкции...

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Ота-она ва мураббийлар вазифаси

2017-11-27 232
Ота-она ва мураббийлар вазифаси 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Бола тарбиясига масъул инсонлар ўсиб келаётган ёш авлодга ҳаё хулқини сингдиришлари лозим. Ота-оналар фарзандлари нималар билан машғул эканлигини кузатиб борсинлар. Болаларни ахлоқсиз доира таъсирига тушиб қолишдан асрамоғимиз керак. Уларда фойдали китобларга нисбатан меҳр уйғотинг. Бузуқ кинофилмлар, бемаъни томошалар ва беҳаё сўзлардан уларни имкон қадар йироқ тутинг.

9. Ҳаё фақат яхшилик келтиради

Кимнинг ҳаёси зиёда бўлса, яхшилиги ҳам зиёдалашади. Ҳаёси камайган банданинг хайрияти ҳам камаяди.

10. Дин аҳкомларини ўрганишда ва ҳақ талабида уялиб тортиниб турмаслик керак

“Аллоҳ ҳақни айтишдан тортинмайди”. (Аҳзоб сураси, 53-оят).

Йигирма биринчи ҳадис
Ҳақ устида собитқадамлик ва иймон

 

عَنْ أَبِي عَمْرٍو، وَ قِيلَ: أَبِي عَمْرَةَ سُفْيَانَ بْنِ عَبْدِ اللهِ الثَّقَفِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، قُلْ لِي فِي الإِسْلامِ قَوْلاً، لا أَسْأَلُ عَنْهُ أَحَدًا غَيْرَكَ. قَالَ: "قُلْ آمَنْتُ بِاللهِ ثُمَّ اسْتَقِمْ". (رواه مسلم).

Абу Амр (ёки Абу Амра) Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедим:

- Ё Расулуллоҳ! Менга Исломда шундай бир сўз айтингки, у ҳақда бошқа ҳеч кимдан сўрамай.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Аллоҳга иймон келтирдим, деб айтгин-да, сўнгра тўғри йўлда юр! (Муслим ривоятлари).

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

 

Мазкур ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган жавомеул калим (қисқа сўзларда улкан маъноларни ифодалаш) мўъжизасининг ажойиб намунасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобийнинг саволига икки оғиз сўз билан жавоб бердилар ва мана шу икки калимада Ислом асосларини баён этдилар: Иймон ва ҳақ устида собитқадам туриш. Маълумки, Ислом тавҳид ва итоатдан иборат. Тавҳид Аллоҳга иймон келтириш билан юзага келса, итоат тўғри йўлда юриш билан бўлади. Зеро, у шариат буйруқларига тўла бўйсуниб, қайтарилган амаллардан йироқ юрмоқдир. Иймон, Эҳсон ва Ислом каби қалб ҳамда бадан амали ушбу доира ичига киради. “Бас, сизлар Унинг ўзига тўғри (тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз!” (Фуссилат сураси, 6-оят).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Тўғри йўлда юриш нима дегани?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга иймон келтирдим, дегин-да, сўнгра тўғри йўлда юр!” - дедилар. Бошқа бир ривоятда: “Раббим - Аллоҳ!” дегин-да, сўнгра тўғри йўлда юр!” дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари қуйидаги оятлардан олингандир: “Албатта “Парвардигоримиз Аллоҳдир”, деб сўнгра тўғри йўлда юрган зотларнинг олдиларига (ўлим пайти) фаришталар тушиб, дерлар: “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!” (Фуссилат сураси, 30-оят).

“Албатта “Парвардигоримиз Аллоҳдир”, деган, сўнгра тўғри йўлда устивор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар”. (Аҳқоф сураси, 13-оят).

Абу Бакр разияллоҳу анҳу “Сўнгра тўғри йўлда устивор бўлганлар...” оятини қуйидагича шарҳлаганлар: “ Улар Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмадилар. Аллоҳдан ўзга биронта илоҳга юзланмадилар. Аллоҳ таоло - Парвардигоримиз, деб собит турдилар”.

Умар разияллоҳу анҳу юқоридаги оятни минбарда туриб тиловат қилдилар-да, бундай дедилар: “ Улар Аллоҳ таолонинг тоатида собит турдилар. Тулкига ўхшаб йўлда эгри-бугри юрмадилар”.

Юқоридаги сўзларда комил тавҳид устида устивор туриш таъкидланаяпти. Қушайрий айтадилар: “ Ҳақ йўлда собитлик ишларни камолга етказувчи бир даражадир. У мавжуд бўлиши билан яхшиликлар юзага келади ва тартибга тушади. Ҳақ йўлда собит бўлмаган киши охир-оқибат муваффақиятсизликка учрайди”.

Тўғри йўлда устивор туришга фақат улуғ инсонларгина қодир бўладилар. Чунки у одат ва кўникмалардан ажралиб, Парвардигор қаршисида содиқ бўлиб турмоқдир.

Воситий айтадилар: “ Ҳақ йўлда собитлик шундай бир сифатки, у билан хайрли ишлар камолига етади”.

Ибн Ражаб айтадилар: “ Ҳақ йўлда собитлик бу тўғри йўл-ҳақ дин устида ўнгу сўлга бурилмасдан, оғишмасдан собит қадам ташламоқдир. У барча зоҳирий ва ботиний тоат-ибодатларни ҳам, жамики қайтариқларни ҳам ўз ичига олади. Демак, Пайғамбаримизнинг ушбу васиятлари барча хайрли хислатларни ўзида мужассам этган”.

2. Инсон тўғри йўлда юриш борасида ҳам ноқис

Ҳақ йўлда собитлик ҳолату маърифат камолида улуғ даража, сўзу амалда қалбнинг поклиги ҳамда эътиқоднинг бидъат ва залолатлардан тозалиги дея таърифланган экан, инсон тўғри йўлда тўла-тўкис бўла олмайди, барибир унинг камчиликка йўл қўйиши турган гап. “Бас, сизлар Унинг ўзига тўғри тоат-ибодатда бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз”. (Фуссилат сураси, 6-оят).

Яъни нуқсон-камчиликларни йўқотиш учун мағфират тилаб, тўғриликка қайтингиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни тўғриликка, ҳақ устида собит туришга буюрдилар:

“Тўғриликда собит бўлаверингиз. Аммо ҳаргиз тўла-тўкис тўғриликда бўлолмайсизлар”. (Муслим ва Аҳмад ривоятлари).

“Тўғри йўлга юринглар ва тўғриликка яқинлашаверинглар!” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Юқоридаги ҳадислар инсоннинг тўғрилик борасида нуқсонли эканига очиқ далилдир. Ҳақ йўлда собит бўлиш сўз, амал ва мақсадларнинг барчасида нишонга аниқ отилган ўқдек тўғри бўлишни талаб қилади.

3. Қалбнинг тўғрилиги

Тўғри йўлда устивор туриш негизида тавҳид асосидаги қалб тўғрилиги ётади. Қачонки қалб Аллоҳни таниб, Ундан қўрқиб, Уни улуғлаб, севиб, истаб, Унга илтижо қилиб, таваккул этиб, фақат Ундан умидвор бўлиб ва ўзгалардан юз ўгириб, тўғрилик касб қилар экан, тананинг бошқа аъзолари ҳам Аллоҳнинг тоат-ибодатида устивор бўлади. Чунки қалб тана аъзолари қаршисида шоҳ саналса, аъзолар унинг оддий аскарларидир. Агар шоҳ ислоҳга юз тутса, қўшин ҳам, раият ҳам салоҳиятли бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Огоҳ бўлингизким, танада бир парча гўшт бор. Агар шу парча гўшт яхшиланса, бутун тана яхшиланади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Билингларки, у қалбдир!” (Бухорий ривоятлари).

4. Тилнинг тўғрилиги

Инсон аъзолари орасида қалбдан кейин тилнинг тўғрилиги алоҳида аҳамиятга эга. Чунки тил қалбнинг таржимони ҳисобланади. Киши учун энг хавфли нарса хусусида савол беришганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб кўрсатганлар.

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “ Банданинг иймони то унинг қалби тўғриланмагунга қадар тўғриланмайди. Токи тил тўғриланмас экан, қалб тўғри бўлмайди”. (Аҳмад ривоятлари).

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “ Одам боласи уйғонганида, унинг аъзолари тилни ўраб олиб шундай дейдилар: “Бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ! Чунки биз фақат сенга боғлиқмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз тўғри бўламиз. Сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз!” (Термизий ривоятлари).

5. Тўғрилик фойдаси

Тўғрилик ўз соҳибига тоат-ибодат билан ҳавою хоҳишлар ўртасида бўладиган жангу жадалда мустаҳкамлик бахш этади, уни мардлик ва муваффақият сари етаклайди. Шу боис, ҳақ йўлдан асло оғишмай ҳаёт кечирган солиҳ бандалар шу дунёдаёқ фаришталардан жаннат хушхабарини эшитишга ҳақли бўладилар. Аллоҳнинг малоикалари уларнинг хавф-хатар ва ташвишларини аритиб юборадилар.

“Албатта: “Парвардигоримиз Аллоҳдир”, деб, сўнгра тўғри йўлда устивор бўлган зотларнинг олдиларига фаришталар тушиб дерлар: “Қўрқманглар ва маҳзун бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз муҳайё”. (Фуссилат сураси, 30, 31-оятлар).

6. Тўғрилик аҳамияти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор томонидан айнан шу нарсага буюрилдилар: “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз”. (Ҳуд сураси, 112-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръоннинг жамики оятлари ичида мана шу оятдан қаттиқроқ ва оғирроқ оят нозил қилинмаган”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Соч-соқолингизга нега бунча эрта оқ оралади?” деб сўраганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

- Мени Ҳуд сураси ва унинг шериклари қаритди, - дедилар.

Ҳасан разияллоҳу анҳу айтадиларки: “ Мазкур оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиддий машғул бўлиб қолдилар ва кулиб юрганлари кўринмади”. Қушайрий ривоят қиладилар: Бир киши тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб, у зотдан: “Ё Расулуллоҳ! “Мени Ҳуд ва унинг биродарлари қаритди”, дегансиз. Айнан қайси оят сизни қаритди?” - деб сўради.

- “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз!” ояти, - деб жавоб берибдилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Тавҳид ва Ёлғиз Аллоҳ ибодатига ихлос қўйиш билан ҳақ йўлда устивор бўлишга бир-биримизни чақирайлик

8. Саҳобаи киромлар ҳамиша динларини яхшироқ ўрганиш ва иймонларини саломат сақлашга ташна бўлишган

Йигирма иккинчи ҳадис
Жаннат йўли

 

عَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَجُلا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَرَأَيْتَ إِذَا صَلَّيْتُ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ، وَصُمْتُ رَمَضَانَ، وَأَحْلَلْتُ الْحَلالَ، وَحَرَّمْتُ الْحَرَامَ، وَلَمْ أَزِدْ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا، أَ أَدْخُلُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: "نَعَمْ". (رواه مسلم).

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

- Айтинг-чи, мен фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бошқа ҳеч бир амални зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?

- Ҳа! - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ривоятлари).

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

 

Журжоний ёзадилар: “ Мазкур ҳадис дини Исломда улкан ўрин тутади. У диннинг барча қисмини ўзида жамлаган. Чунки амаллар қалбий ва баданий бўлади. Ҳар иккисининг ичида ҳам рухсат берилгани ва ман этилгани мавжуд. Модомики, банда ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилар экан, демак у барча вазифаларни адо этади ва шу тариқа жаннатга киради”.

Ҳадисдаги савол сўраган саҳобийнинг исмлари Нўъмон ибн Қавқал Хузоийдир. У киши Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашганлар ҳамда Уҳудда шаҳид бўлганлар. Уҳуд куни Нўъмон разияллоҳу анҳу:

- Эй иззат эгаси бўлган Раббим! - деган эдилар. - Мен Сенинг номингга қасам ичиб айтаманки, қуёш ботгунга қадар мана шу оқсоқ оёғим билан жаннат майсаларини босиб юраман.

Нўъмон разияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “ Нўъмон Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумонда бўлди. У Аллоҳни ўзининг хайрли ўйида топди. Мен Нўъмоннинг чўлоқ бўлмаган ҳолда жаннат майсаларини босиб юрганини кўрдим”.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун оламларга раҳмат қилиб юборилганлар

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам башариятни оқибати дўзах бўлган залолат зулматидан қутқариб, жаннатга боришнинг очиқ ва енгил йўлига бошламоқ учун бутун оламларга раҳмат этиб юборилганлар. Аллоҳ таоло жаннат йўлини маълум ҳад-ҳудудлар билан белгилаб қўйди ва айни чегараларга риоя этган ҳолда юришни буюрди. Ана шу тартибга бўйсунган бандалар ўз мақсадларига етишадилар. Қарши чиққанлар эса жаҳаннам қаърига қулайдилар. Албатта Аллоҳ таоло белгилаб қўйган чегаралар инсон тоқатидан ташқарида эмас. У Зот ҳамиша бандаларига енгиллик беришни истайди. Уларга оғирликни раво кўрмайди. Мазкур ҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини ўрганган кишилар кўз ўнгида очиқ-ойдин намоён бўлади.

2. Жаннат талабида ҳаракат қилмоқ

Жобир разияллоҳу анҳу жаннатга муҳаббатли бир мўмин ҳақида ҳикоя қилдилар. Улуғ саҳоба ўзининг суюкли Пайғамбарини кенглиги осмонлар ва ер қадар бўлган, тақводор зотлар учун ҳозирлаб қўйилган жаннат талабида саволга тутди. Жаннат боғларига бошловчи йўлни кўрсатишларини ўтинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг талабини бажо келтирдилар.

Саҳобаи киромлар турли муносабатларда ушбу саволни ҳар хил услублар билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бот-бот сўрашган:

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

- Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида сўзлаб беринг!

- Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ибодат қил, намозни тўкис адо эт, закот бер ва қариндош-уруғларинг билан алоқани узма! - деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Мени жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган амал ҳақида хабар беринг, мен ўша амални қиламан”. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят этган “Саҳиҳайн”даги ҳадис ҳам юқоридаги мазмунни такрорлаган. Фақат унда “Яқинларинг билан алоқа қил” лафзи ўрнига “Рамазон рўзасини тут!” дейилган.

Ибн Мунтафиқ разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда турганларида ёнларига бордим ва:

- Ё Расулуллоҳ! Сиздан икки нарса ҳақида сўрайман: Мени дўзахдан нима асрайди ва нима жаннатга киргизади? - деб савол бердим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

- Саволинг қисқа бўлса-да, сўраган нарсанг жуда улкан ва унга олиб борувчи йўл жуда узоқ! Энди, яхшилаб қулоқ сол: Аллоҳга ҳеч нарсани шерик этмасдан, холис ибодат қил, фарз намозларни комил адо эт, фарз бўлган закотни адо эт ва Рамазон рўзасини тут. Одамларнинг сенга қандай муомала қилишларини истасанг, ўзинг ҳам уларга шундай муомалада бўл. Сенга нисбатан қилишларини истамаган муомаладан бошқаларни ҳам халос эт. (Аҳмад ривоятлари).

3. Фарзларни адо этиб, ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилмоқ нажот гаровидир

Нўъмон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:

- Агар мен фарз намозини ҳеч қолдирмасдан ўқиб борсам...

“Албатта намоз мўминларга вақти тайинланган фарз бўлди”. (Нисо сураси, 103-оят).

- Рамазон ойида барча қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда рўза тутсам...

“...Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва Фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилингандир. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара сураси, 185-оят).

- Сўнгра ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилиб ва ҳаромдан четланиб фақат ҳалол ишларгагина қўл урсам-у... бошқа мустаҳаб-нафл амалларни бажара олмасам, айрим макруҳ ишлардан ўзимни тўхтата олмасам... Жаннатга кираманми?... Бор-йўғи шугина амалим менинг Аллоҳ ҳузурида нажот топишимга ва энг катта орзу-умидим бўлган жаннатга киришимга кифоя қиладими? Ҳеч қандай азоб ёхуд жазога дучор бўлмасдан, Аллоҳга яқин солиҳ бандалар ва пешқадамлар қаторида тураманми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган жавоб содиқ саҳобийнинг қалбини қувончга тўлдирди. Нўъмон разияллоҳу анҳу дилларига ором бағишлайдиган, кўнгилларини тўқ қиладиган жавобни эшитдилар: Ҳа!”

Яъни юқорида санаб ўтган амалларинг сенинг жаннатийлар қаторидан жой олишингга кифоя қилади. Қандай қилиб ҳам “Йўқ!” жавоби эшитилсин?! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари номидан қуйидаги сўзларни айтганлар-ку: “Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилувчилар Мен фарз этган амалларни адо этишдек нарса билан яқинлик ҳосил этмайдилар”. (Ҳадиси қудсий. Бухорий ривоятлари).

Эй, ўз лафзида содиқ бўлган мўмин! Аллоҳ таолонинг ушбу хушхабари билан шодланинг: “(Мўминлар) Аллоҳнинг ҳудудларини муҳофаза қилувчилардир. Бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг!” (Тавба сураси, 112-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “ Беш вақт намозни ўқийдиган, Рамазон рўзасини тутадиган, закот чиқарадиган ва етти гуноҳи кабирадан сақланадиган ҳар бир банда учун жаннат эшиклари очилади. У хоҳлаган эшикдан жаннатга киради”. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил-жаннатга киргизурмиз!” (Нисо сураси, 31-оят. Мазкур ҳадисни Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар).

Бу ҳақда яна бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин.

Етти гуноҳи кабира қуйидагилардир:

1. Зинокорлик;

2. Ароқхўрлик;

3. Сеҳр қилиш;

4. Покизалик билан танилган инсонни зинокорликда айблаш;

5. Бир жонни қасдан ўлдириш;

6. Судхўрлик;

7. Ислом душманлари қаршисида жанг майдонини ташлаб қочмоқ.

Ҳадиси шарифларда бошқа гуноҳи кабиралар ҳам зикр этилган. Валлоҳу аълам.

Ислом енгиллик динидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ердаги жавоблари, шунингдек, бошқа ҳадислар ҳам, Исломда ҳараж-танглик йўқ эканлигига очиқ далилдир. Аллоҳ таоло бандаларига тоқатларидан ташқари машаққатни юкламайди. “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара сураси, 185-оят). “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф этмайди”. (Бақара сураси, 286-оят). “(Аллоҳ) бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик пайдо қилмади”. (Ҳаж сураси, 78-оят).

Шариатдаги барча буйруқлар инсон тоқати доирасида бўлиб, улар енгиллик асосига барпо қилинган. Чунки Ислом аҳкомлари Меҳрибон, Билгувчи ва Хакийм Зот бўлган Аллоҳ таоло томонидан жорий этилгандир. Шу боис, оқил инсонлар дунёю Охират саодатига эришмоқ йўлида шариат буйруқларига тўла-тўкис қулоқ тутадилар.

5. Мўминнинг ростгўйлиги ва самимийлиги

Нўъмон разияллоҳу анҳу тили ҳам, қалби ҳам очиқ бўлган содиқ мусулмоннинг ажойиб намунасидирлар. Улар ўзларини тақводор қилиб кўрсатишга уринмадилар, қилмайдиган ёхуд қила олмайдиган ишлари ҳақида лоф урмадилар. Нўъмон - нажот ва боқий муваффақият талабида юрган инсон. У зот мақсадларига олиб борувчи омилларни бажаришга ҳозиру нозирдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга “Ҳа” деб жавоб берганларидан сўнг улуғ саҳобийнинг ростгўйлиги ва очиқлиги янада равшанроқ намоён бўлди.

- Аллоҳга қасамки, - дедилар Нўъмон разияллоҳу анҳу, - мана шу амалларга зиёда ҳеч нарса қўшмайман!

Аллоҳ таоло розилигига У Зот фарз этган қулай амалларни бажариш билан эришилади. Бинобарин, шариат аҳкомлари содиқ мўминларга қулайдир. Аллоҳ таоло шариатни улар учун ўнғай қилиб қўйган. Парвардигор қалбларига муҳр босиб қўйган бадбахт кимсалар учун эса Ислом фақат оғир машаққатлардан иборат бўлиб туюлади. “Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар! Албатта намоз ўқиш оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишлари ва шубҳасиз Унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга оғир эмасдир”. (Бақара сураси, 45-46-оятлар).

Қалблари иймон нури билан мунаввар бўлган, мунофиқлигу мақтанчоқликдан мутлақо пок ва шариат аҳкомларининг қадр-қимматини яхши биладиган чин мўминлар томонидан юқоридаги очиқ эътироф кўп бора такрорланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳамиша уларга бир хил жавоб берганлар.

Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир аъробий - Зимом ибн Саълаба разияллоҳу анҳу келиб, у зотдан намозлар хусусида сўради.

- Беш вақт намоз! - деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Булардан бошқа фарз намозлари ҳам борми? - сўради саҳройи араб.

- Йўқ. Магар хоҳишинг бўлса, нафл намозлар ўқишинг мумкин.

Саҳобий бошқа фарзлар ҳақида сўраб-суриштирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга фарзларни баён қилиб бердилар.

- Менинг зиммамда бундан ташқари вожиботлар ҳам борми?

- Йўқ! Магар хоҳишинг бўлса, нафл ибодатларни адо этишинг мумкин!

- Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга фарз этган нарсалардан ортиқча ҳеч нарсани ихтиёр этмайман ҳам, улардан ҳеч нарсани олиб ташламайман ҳам! - деди-да, Зимом ибн Саълаба разияллоҳу анҳу кетди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобийнинг орқасидан:

- Агар у сўзида содиқ бўлса, нажот топди! - дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

“Саҳиҳи Муслим”да охирги сўз қуйидагича ворид бўлган: “Агар у ўзига буюрилган нарсаларни маҳкам тутса, жаннатга киради”.

“Саҳиҳайн”даги бир ривоятда эса бундай дейилган: “Кимда-ким жаннат аҳлидан бўлган кишини кўрмоқни истаса, унга қарасин!”

6. Закот ва ҳаж - Исломнинг икки фарзи

Закот Ислом арконларидан саналиб, динда унинг ўрни ва аҳамияти жуда улкандир. “Уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг”. (Тавба сураси, 103-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб бундай дедилар:

- Айтгинки, Аллоҳ уларга закотни фарз этди. У бойлардан олиниб, фақир-бечораларга қайтарилади! (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Байтуллоҳга ҳаж қилиш ҳам худди шу мақомда туради. “Йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш вазифаси бордир”. (Оли Имрон сураси, 97-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Эй инсонлар! Аллоҳ сизларга ҳаж қилишни фарз этди. Ҳаж қилинглар! (Муслим ривоятлари).

Ушбу икки рукнни адо этишга қодир бўлган ҳар бир мусулмон уларга қаттиқ эътибор бермоғи лозим. Чунки мазкур фарзлар мукаллаф банданинг дўзахдан омонлик топиб, жаннатга киришида асосий шартлардан ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Мунтафиқнинг саволига жавоб бериб шундай дедилар (Ибн Мунтафиқ “Мени жаннатга нима олиб киради?” деб сўраган эдилар):

- Аллоҳдан қўрқ, Унга ҳеч нарсани шерик қилма, намозни тўкис адо эт, закот бер, Байтуллоҳни ҳаж қил ва Рамазон рўзасини тут! (Аҳмад ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нўъмон разияллоҳу анҳуга закот ва ҳаж хусусида ҳеч нарса демадилар. Буни қуйидаги шарҳларнинг бири билан изоҳлаш мумкин:

а) У пайтда закот ва ҳаж фарз қилингани йўқ эди.

б) Нўъмон камбағал одам бўлганлари боис, закот ва ҳажга қодир эмасдилар. Бинобарин, уларга мукаллаф ҳам эмасдилар.

в) Саҳобийнинг “ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам”, деган сўзларининг умумий маъноси закот ва ҳажни ҳам қамраб олади. Чунки юқоридаги сўзни айтган киши барча фарз амалларни адо этиб, жами мункар ишларни тарк қилмоғи лозим эди. Закот ва ҳажни адо этмоқ ҳалол-фарз, уларни тарк қилмоқ эса ҳаром-мункар ишдир.

7. Намоз ва рўзанинг аҳамияти

· Намоз

Сўровчи саволини айнан намоздан бошлади. Бу нарса саҳобийларнинг намоз масаласини нечоғлик муҳим санашганини кўрсатади. Қандай қилиб унинг аҳамияти бўлмасин, ахир намоз диннинг асоси ва мусулмонликнинг аломати-ку?! Мўминлар бир кеча-кундузда беш вақт намозни барча одобу суннатлари билан тўлиқ адо этадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бу ишнинг боши Исломдир. Исломни қабул қилган киши саломат қолади. Унинг асоси эса намоздир. Чўққиси - Аллоҳ йўлидаги жиҳод!” (Табароний ривоятлари);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимда-ким бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган жонлиғимизни еса, у Аллоҳ ҳамда Пайғамбар ҳимоясидаги мусулмондир”. (Бухорий ривоятлари);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар масжидларга қатнашни канда қилмайдиган кишини кўрсангиз, унинг иймонли эканига гувоҳлик берингиз!” (Термизий ривоятлари);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Намози йўқ кимсанинг дини йўқ! Дини Исломда намознинг тутган ўрни бамисоли танадаги бошнинг ўрни кабидир”. (Табароний ривоятлари).

· Бенамоз кимсанинг ҳукми

Ҳадиси шарифларда намозни тарк қилмоқ куфр ёхуд куфрга олиб борувчи восита сифатида баҳоланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Киши билан куфр ўртасида намозни тарк этмоқ туради”. (Муслим ривоятлари); Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Биз билан улар ўртасидаги аҳд намоздир. Кимда-ким уни тарк қилса, куфр келтирган бўлади”. (Аҳмад ва “Сунан” соҳиблари ривояти).

Абдуллоҳ ибн Шақиқ Уқайлий айтадилар: “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари амаллар ичида фақат намозни тарк этишни куфр деб билардилар”. (Термизий ва Ҳоким ривоятлари).

Юқорида келтирилган шаръий далилларга асосланиб, намозни тарк қилган кимсанинг ҳукмини билишимиз мумкин. Банданинг нима учун ва қайси эътиқод билан намоз ўқимаслигига қараб мазкур ҳукмлар турлича бўлади.

а) Намознинг фарзлигини ва асосий ибодатлардан бири эканини инкор этиб, намозни тарк этган кимса билиттифоқ кофир ва муртад ҳисобланади. У мусулмонлик даъвосини қилиб, Исломнинг бошқа амалларини адо этса ҳам, модомики юқоридаги эътиқодидан воз кечмаса, мўмин бўлмайди. Уни тавбага чақирилади, агар шунда ҳам бу гумроҳликдан қайтмаса, ўлимга ҳукм қилинади. Бундай равишда қатл қилинган кишига муртад муомаласи қўлланади: унинг жасади ювилмайди, унга жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва унга нисбатан мерос олиш-бериш ҳукми юргазилмайди.

б) Бироқ намознинг фарзлигини тан олсаю дангасаликдан ёки енгил-елпи қараш сабабли намоз ўқимаса, мусулмонлар ижмосига биноан бундай банда фосиқ саналади. Мазҳаб имомлари бундай ярамас одатли кимсаларга қандай муомала қилиш хусусида турлича фатво берганлар.

Абу Ҳанифа ва у кишининг асҳоблари ижтиҳоди: “ Дангасалик қилиб намоз ўқимайдиган кимса ҳибсга олиниб, дарра ва бошқа йўллар билан таъзир берилади. Агар намоз ўқишни бошламаса, умрбод ҳибсда сақланади. Чунки у одамларга ёмон ўрнак кўрсатиши ва Ислом ҳукмларига нисбатан бепарволикни вужудга келтириши мумкин”.

Имом Молик, Шофеий ва Аҳмадлар эса: “Ялқовлик сабабли намоз ўқимайдиган кимса тавбага чақирилади. Агар тавба қилиб, намозга тушмаса, ўлдирилади!” деб фатво беришган.

Имом Молик ва Шофеий фикрига кўра ҳалиги кимса кофир сифатида эмас, шаръий ҳад (шаръий жазо) юзасидан қатл қилинади. Сўнг жасади ювилиб, жаноза ўқилади ва мусулмонлар қабристонига кўмилади.

Имом Аҳмад эса бу масалада қуйидагича йўл тутганлар: “ Ялқовлик сабабли намоз ўқимайдиган кимса (агар тавба қилмаса), кофир сифатида ўлдирилади ва унинг жасадига муртадга қилингандек муомала қилинади”. Имом Аҳмад ижтиҳоди Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳум) каби саҳобалар ва аксарият тобеинлар сўзига мувофиқ тушади.

· Рўза

Рўза Исломда намоздан кейин иккинчи мартабада туради. Бироқ фарзлик борасида ҳар иккиси бир хилдир. Рўзанинг Ислом рукнларидан бири эканлиги уммат ижмоси билан ҳам таъкидланган. Бу ҳақда бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин. Нўъмон разияллоҳу анҳу намоздан кейин рўзани тилга олишларининг боиси ҳам мана шунда.

Намоз ҳар куни беш маҳал ўқилса, рўза ҳар йили тўлиқ бир ой тутилади. Рўзадор Аллоҳ учун очлик ва ташналикка бардош беради, ўзини тута билишни ўрганади, шаҳватлар чангалидан халос бўла бошлайди, камбағал-бечоралар аҳволини тушуниб, уларга ёрдам бериш сингари фазилатли хулқларга одатланади. Натижада жамиятда адолат ва ўзаро ҳамжиҳатлик туйғулари ривож топади. Шу боис, рўза Аллоҳ таолонинг қуйидаги эътиборига муносиб топилди. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг барча амали ўзи учундир. Фақат рўзагина бундан мустасно. Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман. Рўза қалқондир!” (Ҳадиси қудсий, Муслим ривоятлари).

Ҳа, рўза маъсиятлар ҳамда дўзах оташидан тўсувчи қалқон, гуноҳлар каффорати ва жаннатийлар сафидан жой олиш учун воситадир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки иймон билан ва савоб умид этган ҳолда Рамазон рўзасини тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади”. (Бухорий ва бошқалар ривояти).

Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, дедим:

- Менга шундай бир амални буюрингки, у мени жаннатга олиб кирсин.

- Рўза тут. Зеро унинг тенги йўқдир, - деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Сўнг иккинчи маротаба келдим.

- Рўза тутгин, - деб жавоб бердилар яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Аҳмад ва бошқалар ривояти).

· Рўза тутмаган кимсанинг ҳукми

Рўзанинг фарзлигини инкор этиб, Рамазон рўзасини тутмаган кимса билиттифоқ кофир-муртад ҳисобланади. Унга муртад каби муомала қилинади. Чунки Рамазон рўзасининг фарзлиги қатъий далиллар билан собит бўлган.

Аммо ҳеч қандай узр-сабабсиз, бепарволик қилиб Рамазон рўзасини тутмаган кимса мусулмонлар ижмосига биноан фосиқ саналади. Унинг Исломи шубҳали бўлиб, диндан чиқиб қолиши гумон қилинади. Бундай бепарволик бандани куфрга олиб боради. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Ислом ришталари ва дин устунлари учтадир. Ислом асослари улар устида барқарор бўлади. Кимда-ким шулардан бирини тарк этса, кофир бўлиб, қони ҳалол бўлади: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” деб гувоҳлик бермоқ, фарз намози ва Рамазон рўзаси. (Абу Яъло ва Дайламий ривоятлари. Заҳабий саҳиҳ деганлар).

Ҳеч қандай узрсиз рўза тутмаган кимса ҳибсга олинади ва кундузи емоқ-ичмоқдан маҳрум қилинади. Яъни рўза тугагунга қадар ана шу тарзда рўзанинг ташқи кўриниши ҳосил қилинади.

8. Ибодат мартабалари. Мўмин ҳамиша комил даражага интилади

Иймон камолот асосидир! Банданинг жаннатга кириш-кирмаслиги унинг иймонига боғлиқ. Аллоҳга, Пайғамбарларга, илоҳий китобларга, фаришталарга, Охират кунига ва қазои қадарга иймон келтириб, ширкдан пок бўлган мўмин шубҳасиз жаннатга киради. Агар у фарзларни бажармасдан ва мункар ишлардан тийилмасдан ҳаёт кечирган бўлса, қилмишига яраша жазо олиб, сўнгра жаннатга киради. Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Л а ил а ҳа иллаллоҳ”ни айтиб, сўнг ана шу калима устида вафот этган ҳар бир банда жаннатга киради”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Ёлғиз ва шериксиздир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг қули ва элчисидир. Ийсо Аллоҳнинг қули, Пайғамбари, Марямга туширган калимаси ва руҳидир. Жаннат


Поделиться с друзьями:

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Папиллярные узоры пальцев рук - маркер спортивных способностей: дерматоглифические признаки формируются на 3-5 месяце беременности, не изменяются в течение жизни...

Особенности сооружения опор в сложных условиях: Сооружение ВЛ в районах с суровыми климатическими и тяжелыми геологическими условиями...

Индивидуальные и групповые автопоилки: для животных. Схемы и конструкции...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.136 с.