Унутувчи маъзур саналмайдиган ишлар — КиберПедия 

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Архитектура электронного правительства: Единая архитектура – это методологический подход при создании системы управления государства, который строится...

Унутувчи маъзур саналмайдиган ишлар

2017-11-27 250
Унутувчи маъзур саналмайдиган ишлар 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Унутувчи унутган нарсасига ўзи сабабчи бўлса, масалан, тез-тез ёдига олиб турмаса ёки ёдига соладиган сабаблардан юз ўгирса, қилган ишига жавоб беради. Қуръонни ўқимай ташлаб қўйганлиги учун ёд олган оятларини унутган киши, кийимидаги нажосатни дарров ювиб ташламасдан охир-оқибат унутиб нажосат теккан кийим билан намоз ўқиган киши бунга мисол бўла олади. Улар қосирлик қилган ҳисобланиб, йўл қўйган хатоларини ўнглашлари шарт.

7. Унутиш хусусидаги фиқҳий фатволар

а) Бир жонлиқни сўяётганда ёки овда бисмиллаҳ дейишни унутган кишининг ҳукми. Ҳайвонни сўяётганда Аллоҳ номини зикр қилиш Имом Шофеий наздларида суннатдир. Имом Аҳмаддан қилинган бир ривоятда ҳам шундай дейилган. Шофеий фикрларига кўра, сўювчи “Бисмиллаҳ”ни атайлаб айтмаса ҳам, сўйган молининг гўшти ҳалол бўлади. Имом ўз сўзларига қуйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтирганлар: Баро разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмон киши Аллоҳ номини ай тса ҳам, айтмаса ҳам, барибир, Аллоҳ номи билан сўяди”;

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўяётганда Аллоҳ номини айтишни унутган киши ҳақида сўрашди. “ Аллоҳ номи ҳар бир мусулмон оғзидадир, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам”. (Дориқутний ривоятлари).

Абу Ҳанифа, Молик ва Аҳмаддан қилинган машҳур ривоятда “бисмиллаҳ”ни айтмоқ шарт, агар қасдан ташлаб кетилса, сўйилган ҳайвоннинг гўшти ейилмайди, дейилган. “Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир”. (Анъом сураси, 121-оят).

Сўювчи «Бисмиллаҳ»ни айтишни унутиб қўйган бўлса, барча мазҳаблар ҳукми бўйича сўйилган ҳайвонининг гўшти ейилади. Мавзумиз асоси бўлган ҳадиси шариф бунга далилдир.

Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеийлар наздида овланган ҳайвон ҳукми ҳам сўйилган жонлиқ ҳукми билан бир хил.

Имом Аҳмад айтадилар: “(Ит ёки лочин каби) овчи ҳайвонни ўлжага қўйиб юборишдан ёки ўқ узишдан олдин қасдан ёки билмасдан “Бисмиллаҳ”ни айтмаса, овни ейиш мумкин эмас”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Итингни қў йиб юбораётиб: “Бисмиллаҳ!” деган бўлсанг, овни еявер”. (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Камонинг билан овлаб, Аллоҳ номини зикр қилган овингни еявер”. (Муттафақун алайҳ).

Жонлиқ хусусида бу нарса вожиб эмас. Чунки жонлиқни доимо бўғзидан сўйилади. Шунинг учун бу ўринда “Бисмиллаҳ”ни айтмасликка узр топилиши мумкин. Аммо овни, одатда, бўғзидан сўйишнинг имкони бўлмайди. Шу боисдан овда “Бисмиллаҳ” борасида енгиллик берилмайди.

Ибн Қудома айтадилар: “Ов билан сўйиладиган жонлиқ ўртасида фарқ шуки, жонлиқни забҳ ўрнидан [43] сўйилгани боис, “Бисмиллаҳ” масаласида қаттиқ турилмайди. Овда эса бундай эмас».

б) Намозда адашиб гапириб юбормоқ. Шофеий наздларида намозда адашиб гапириб юбориш ибодатни бузмайди. Уларнинг мазҳабларига кўра намозни бузадиган гап тақиқлангандир. Унутган одамнинг гапи бу тақиқ остига кирмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин ёки аср намозини икки ракъат ўқидилар. Шунда Зулядайн лақабли саҳобий сўрадилар:

- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унутдингизми ёки намоз қисқартирилдими?

- Унутганим ҳам йўқ, намоз ҳам қисқартирилмади, - деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Сўнг асҳобларидан сўрадилар:

- Зулядайн айтгандай бўлдими?!

- Ҳа, - дейишди саҳобалар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна имомликка ўтиб, намознинг унутиб қолдирилган қисмини ўқиб қўйдилар. Сўнг намозлари охирида саждаи саҳв қилдилар. (Бухорий ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда эмасликларига аниқ амин бўлиб гапирдилар. Саҳобалар эса «намоз қисқартирилибди» деган гумонда гапиришди. Кейин барчалари қолган икки ракъатни ўқидилар. Мана шу хулоса эътибори билан у ҳужжат сифатида келтирилди.

Буларнинг бари озгина сўзга тегишли. Чунки узоқ суҳбат давомида киши барибир эслайди. Имом Молик ҳам шундай фатво берганлар.

Ҳанафийлар айтадилар: “Намоз ботил бўлади. Чунки гапириш қай суратда бўлмасин, намозни ботил қилгани учун, ундан қайтарилган. Ушбу ўринда адашиб гапириб юборган билан атайлаб гапирган киши ўртасида фарқ йўқ. Рўзадор эканини унутиб, овқат еб қўйган киши ҳақида аниқ далил келгани бўлгани боис, буни истисно қилинган.” Ҳанафийлар намозда гапиришдан қайтарилган ҳадислар илгариги ҳужжатларни насх қилади, деб ҳисоблайдилар.

Имом Аҳмаддан эса бу намозни бузади ва бузмайди, деган маънода икки хил ривоят мавжуд.

в) Рўзада унутиб еб-ичмоқ ёки жуфтига яқинлашмоқ. Жумҳур олимлар наздида фарз рўзада унутиб еб-ичиб қўйган киши эслаган заҳоти ейишдан ҳам, ичишдан ҳам тўхтаб, рўзасини давом эттиради. Унинг рўзаси ботил бўлмайди. Каффорат ҳам, қазо ҳам вожиб эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким рўзадорлигини эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса, рўзасини давом э ттирсин. Уни Аллоҳ таоло едириб‑ичирибди”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Имом Молик айтадилар: “Фарз рўзада билмасдан еб-ичиб қўйган киши рўзасининг қазосини тутади, каффорат бермайди. У намозини унутиб қўйган кишига ўхшайди”.

Имом Молик “Муватто»да ёзадилар: “Рамазонда ёки бошқа вожиб рўзада адашиб, унутиб еб-ичиб қўйган киши ўша кунги рўзасининг қазосини тутиб беради”.

Афтидан, Имом Молик юқорида келтирилган ҳадисни нафл рўзага тааллуқли деб билганлар. Улар «Муватто»да бундай деганлар:

“Нафл рўзада янглишиб ёки унутиб еб-ичиб қўйган киши рўзасини давом эттиради ва қазосини тутиб бермайди”.

Рўзада унутиб аёлига яқинлик қилиб қўйган киши Абу Ҳанифа, Шофеий ва Молик наздларида худди унутиб еб-ичиб қўйган киши кабидир.

Имом Аҳмаддан машҳур бўлган нақлда унинг рўзаси бузилади, қазосини тутиб беради. Каффорат вожиблиги хусусида икки хил сўз нақл қилинган.

8. Қасамдаги хато ва унутиш

Савол: Агар киши бир нарсани қилмайман, деб қасам ичиб, сўнг унутиб ёки билмасдан (яъни, шу ишининг қасамига дахлдорлигини тушунмай) ўша ишга қўл урса, қасамини бузган ҳисобланадими?

Жавоб: Имом Шофеий наздида кишининг қасами, ҳатто талоқ ёки қул озод қилишга тегишли бўлса ҳам, бу билан бузилмайди, қасами ўз ўрнида туради. Чунки ундан содир бўлган хато-унутишнинг қасамига алоқаси йўқ. Акс ҳолда қасами бузилган бўлар эди. Имом Аҳмаддан қилинган бир ривоятда ҳам шундай дейилган.

Имом Молик айтадилар: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам қасами бузилади. Чунки хато ва унутишнинг фақат гуноҳи кўтарилган. Уларнинг ўзи ва тааллуқли ҳукмлари эса собитдир”.

Имом Аҳмаддан қилинган машҳур ривоятда талоқ ва қул озод қилиш билан бошқа масалалар ўртаси ажратилган: Агар унутган ёки хато қилган кишининг қасами талоқ ва қул озод қилиш хусусида бўлмаса, бузилмайди. Талоқ ва қул озод қилишда бузилади. У унутган ҳолида аёли билан яшаётган бўлса, гуноҳкор эмас. Бироқ эслаган заҳоти ундан ажралиши шарт. Имом Аҳмад қуйидаги асосга биноан талоқ билан қул озод қилишни бошқа масалалардан ажратганлар:

- Талоқ ҳам, қул озод қилиш ҳам шартга боғлиқ қилинган. Шарт топилиши билан мақсаднинг бор-йўқлигидан қатъиназар у амалга ошади. Масалан, биров хотинига қуёш чиқса талоқсан, деса, қуёш чиқиши билан талоқ бўлади.

9. Мажбурланган кишига тегишли ҳукмлар

Мажбурланган кишининг хатти-ҳаракатига тааллуқли бўлган ҳукмлар мажбурланиш даражаси ва ундан талаб қилинаётган иш табиатига қараб турлича бўлади.

а) Баъзан мажбурланган кишида ҳеч қандай имконият, ихтиёр бўлмайди. Масалан, “Мана шу ерга сира кирмайман” деб қасам ичган кишини ушлаб, қўл оёғини боғлаб ўша жойга олиб кирилса, албатта у гуноҳкор бўлмайди. Жумҳур олимлар наздида у қасамини бузган ҳам ҳисобланмайди.

б) Мажбурланаётган киши бош тортиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳолатда унинг хатти-ҳаракатига жавобгарлик тааллуқли бўлади. Масалан, бировни уриб-тепиб бир ишга мажбурлашди. Агар унинг шу ишни қилмасликка имконияти бор бўла туриб, бош тортмаган бўлса, у ихтиёрли ҳисобланади. Лекин мақсад ишнинг ўзи эмас, балки зарарни даф қилиш ҳамдир. Демак, у бир эътибор билан ихтиёрли саналса, бошқа бир эътибор билан ихтиёрсиз. Шу боис унинг мукаллафлиги хусусида ихтилоф бор.

10. Мажбурланишга оид фиқҳий масалалар

а) Бировни ноҳақ ўлдиришга ёки зино қилишга мажбурланиш.

Бир жонни ноҳақ ўлдириш ва зино қилиш барча Пайғамбарлар шариатида ҳаром қилинган гуноҳи кабирадир. Шу боис, ҳатто мажбурланган ҳолатда ҳам бу гуноҳларга рухсат берилмайди. Яъни, киши бир жонни ноҳақ ўлдиришдан ёки зино қилишдан бош тортгани учун ўлдирилса, ажр-савоб олади. Шу икки ишдан бирини мажбурлангани боис қилган кишининг ҳукмлари мажбурланиш даражасига қараб турлича бўлади.

· Зинога мажбурланиш.

Жумҳур олимлар фатвосига биноан зинога мажбурланган аёл шаръий жазога тортилмайди. Агар зўрловчи қаршисида мутлақо ожиз бўлган бўлса, гуноҳкор ҳам дейилмайди. Бош тортиш имконияти мавжуд бўлса, гуноҳкордир. Уламолар бу сўзга биз ўрганаётган ҳадисни ва яна бошқа ривоятларни далил сифатида келтиришган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир аёл зўрланди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зўрланган аёлга ҳад-жазо белгиламадилар”. (Асрам ривоятлари).

“Умар разияллоҳу анҳу чўри аёлни зўрлаган қулларни дарраладилар. Чўриларга эса жазо бермадилар”.

Чунки мажбурлаш шубҳа саналади. Шубҳа эса шаръий жазони зиммадан соқит қилади.

Аксарият аҳли илм наздида зинога мажбурланган эркакнинг ҳукми зўрланган аёл ҳукми билан бир хил. Тўғри сўз ҳам шудир.

Ҳанбалийларнинг кўпчилиги ва ҳанафийлардан Муҳаммад ибн Ҳасан зинога мажбурланган эркакка ҳад жорий қилинади, дейишган. Уларнинг сўзи қуйидагича: “Киши ўзини қўйиб юборсагина, аёл билан қовушади ва бу мажбурланишга тўғри келмайди. Яъни, ўзини қўйиб юбориш бор жойда мажбурланиш бўлмайди. Демак, ҳад белгиланиши лозим”.

Абу Ҳанифа айтадилар: “Агар зинога ҳоким мажбурласа, мажбурланган кишига ҳад белгиланмайди. Бошқа биров томонидан мажбур қилинса, ҳад тайин этилади”.

· Бировни ноҳақ ўлдиришга мажбурланиш.

Мўътабар олимлар билиттифоқ айтадилар: “Бир маъсум жонни ўлдирмоқ сира мумкин эмас. Агар мажбурланган киши ўзини қутқариш учун бировни ноҳақ ўлдирса, гуноҳкор бўлади. У омон қолиш учун ўз ихтиёри билан бир жонни ноҳақ ўлдирган ҳисобланади”.

Бировни ўлим билан қўрқитиш ёки ўлим хавфи бор даражада мажбурлаш ва бошқа шартлар билан боғлиқ масалалар фиқҳ китобларида батафсил ёзилган.

Хўш, мажбурланган ҳолатда бировни ўлдирса, ундан қасос олинадими?

Молик, Аҳмад ва Шофеийнинг сўзларига биноан мажбурловчидан ҳам, мажбурланувчидан ҳам қатлда иштирок этганлари учун қасос олинади. Мажбурловчи восита орқали, мажбурланувчи бевосита қотилликда шерикдирлар. Абу Ҳанифа наздларида қасос иш қуроли вазифасини ўтаган мажбурланувчидан эмас, фақат мажбурловчидан олинади. Шофеийларда ҳам шундай қавл бор.

Айрим Шофеийлар ва ҳанафийлардан Зуфар сўзларига кўра қотилликни бевосита амалга оширгани учун қасосни фақат мажбурланувчидан олинади. Чунки у иш қуроли эмас ва у билиттифоқ гуноҳ ишни қилди.

б) Зино ва қотилликдан бошқа ҳаром ишларга мажбурланиш.

Масалан, ароқ ичишга, ўғрилик қилишга....

Аксарият фақиҳлар бундай гуноҳларга мажбурланган киши ўша ишни қилиши жоиз бўлади, дейдилар. Аммо бу бировнинг молига талофат етказадиган иш бўлса, уни тўлаб бериш мажбурланувчининг зиммасига тушади ва у айни тўловни ўзини шу ишга мажбурлаган кишидан талаб қилади. Бу каби масалаларда мажбурланувчи гуноҳкор бўлмайди ва жазога ҳам тортилмайди.

Айрим моликийлар ва Имом Аҳмаддан қилинган бир ривоятда бунга рухсат берилмаган. Яъни, мажбурланувчи ўғрилик, ароқ ичиш каби жазо белгиланган ишларни қилса, унга ҳад урилади. Агар бировнинг молига зарар етказган бўлса, зарарни тўлаш мажбурловчи ва мажбурланган кишининг зиммасига тушади.

в) Ҳаром сўзни гапиришга мажбурланиш.

Аксар уламолар – Молик, Шофеий ва Аҳмад бу ҳолатда барча сўзларга рухсат беришган. Чинакам мажбурланган киши золим талаб қилаётган ҳаром сўзни айтиб, ўзини қутқарса, гуноҳкор дейилмайди. Унинг оғзидан чиққан сўз оддий лағв – бекорчи бир гап ҳисобланиб, ҳеч қандай шаръий жазога тортилмайди.

Чунки Аллоҳ таоло мажбурлангани учун куфр калимасини айтган бандадан гуноҳни соқит қилди. “Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унда гуноҳ йўқдир) ”. (Наҳл сураси 106-оят).

Куфрга тааллуқли бир талай ҳукмлар бўлиб, уларнинг энг каттаси гуноҳ эди. Модомики, гуноҳ соқит қилинар экан, унга боғлиқ бошқа ҳукмлар ҳам соқит қилинади. Чунки энг катта ҳукм кетгач, кичкина ҳукмлар ўз-ўзидан кетиши керак. Мажбурланган киши ўзи хоҳламасдан куфр калимасини айтаяпти. У бу сўзига Охиратда жавоб бермаганидек, дунёда ҳам жавобгарликка тортилмайди.

Ушбу масалада куфрдан бошқа сўзлар ўртасида ҳам ҳеч қандай фарқ йўқ. Яъни, айни ҳукм савдо-сотиқ, никоҳ каби аҳдларда ҳам, талоқ, қайтариб олиш каби ажримларда ҳам, қасаму назрларда ҳам жорийдир. Барчасига биз ўрганаётган ўттиз тўққизинчи ҳадис билан бирга қуйидаги ҳадисни далил келтирилган: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят: Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мажбурланган ҳолатда талоқ ҳам, қу л озод қилиш ҳам йўқ». (Абу Довуд ва бошқалар ривояти).

Абу Ҳанифа ўртадаги битимни бузиш мумкин бўлган ва томонларга ихтиёр бериладиган ишларга мажбурланиш билан бошқа масалаларга мажбурланиш ўртасида фарқлаш лозим деганлар. Яъни, савдо-сотиқ каби ишларда мажбурлаш эътиборга олинади ва мажбурланган киши айтган сўзига жавоб бермайди. Никоҳ, талоқ, қасам ва назр каби қайтиб олиш-бузишни қабул қилмайдиган масалаларда эса мажбурлаш эътиборга олинмайди. Мажбурланган кишининг айтган сўзи амалга ошади.

11. Мажбурланувчининг мажбурланиб қилаётган ишига розилиги

Агар мажбурланувчининг ўзида айни ишга розилик ва шу ишни қилишга рағбат аломатлари сезилса, у тарафдан имзоланган аҳд-шартнома ва бошқа хат-ҳужжатлар дуруст саналади. Бунда унинг мажбурланганлиги инобатга олинмайди. Чунки у қилган ноъмақул ишини ичида ўзи ҳам хоҳлаб турганди.

12. Ҳаққа мажбурлаш

Агар мукаллаф айтиши ёки қилиши унинг бурчи бўлган сўз ёки амалга мажбурланса, мажбурланган сўз ва амалда туришга уни мажбур қилинади ва у шунга тааллуқли ҳукмларга бўйсуниши шарт:

- Агар бир душман аскари Исломга мажбурланса ва тили билан динни қабул қилса, унинг Исломи дуруст дейилади.

- Аёлига яқинлашмасликка қасам ичган киши тўрт ой ўтса ҳам сўзидан қайтмаса ва талоқ қилишдан бош тортса, қози уни талоқ айтишга мажбурлайди. Ушбу талоқ ҳукми ўтади.

- «Қарзимни тўламайман» деб қасам ичган кимсани ҳоким қарзини тўлашга мажбур қилса, албатта қасамини бузиб, қарзини тўлайди. Аммо қасамини бузгани учун каффорат тўлайди.

- Агар ҳоким қарз берган кишини қарзларини узиш учун мол-давлатининг бир қисмини сотишга мажбурласа, ўртадаги савдо дуруст бўлади.

ҚирҚинчи ҳадис
Фурсатни ғанимат билинг

 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبَيَّ فَقَالَ: "كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ، أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ".

وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيْتَ فَلا تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوْتِكَ. (رواه البخاري).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар: “Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин”.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар: “Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил”. (Бухорий ривоятлари).

 

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Ушбу ҳадиси шариф ўзида улкан хайр ва етук мавъизаларни жамлаган қадри улуғ, фойдаси мўл ҳадисдир. Дунёга берилмаслик бобида уни асос қилиб олмоқ лозим. Мўмин киши ҳеч қачон бу фоний дунёни ўзига боқий ватан деб билиб, Охират ҳаракатидан тўхтаб қолмайди. У дунёда бир ғариб мусофирдек яшайди. Ҳамма нарсасини бот-бот кўздан кечириб, ваъда қилинган Кун сафарига ҳозирланади. Зеро, Қиёматда кишига на моли ва на фарзандлари фойда бера олади. У кун фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келганларгина нажот топади.

 

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Мураббий пайғамбар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари учун беназир муаллим ва мураббий эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим-тарбияларида мураббий ва муаллимлар учун қўлланма вазифасини ўтайдиган мисоллар талайгина. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим‑тарбия бериш фурсатини қўлдан чиқармас эдилар. Асҳобларига айтмоқчи бўлган сўзларини чиройли ва содда баён қилардилар. Маъноларни мисоллар орқали улар кўз ўнгида яққол гавдалантирардилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақти-вақти билан асҳобларига мавъизалар қилиб турардилар. Уларга ўзлари энг муҳтож бўлган нарсалари ҳақида ва ақл-идрокларига муносиб тарзда гапирардилар. Уларнинг тўғри амалларини кўрсалар тасдиқлаб, хатоларини сезсалар тўғрилар эдилар. Ушбу дарсларнинг барчаси сабр, такрор ва гўзал намуна орқали уқтириларди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмоқчи бўлган сўзларининг муҳимлигини таъкидлаб ва айни ҳикматнинг суҳбатдошлари қалбига кириб ўрнашишини истаётганликларини унга ҳис қилдириб, қуйидагича иш кўрдилар: Абдуллоҳ ибн Умарнинг елкаларидан тутиб сўз бошладилар.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий мазкур набавий таълимга алоҳида эътибор қаратдилар: “Бу ерда муаллим ёки воиз таълим чоғида тингловчисининг айрим аъзоларидан ушлаб гапиришининг жоизлигига далил бордир. Бунга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ривоятини ҳам мисол келтириш мумкин. Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки кафтимни кафтлари орасига олиб, менга ташаҳҳудни ўргатдилар”.

Муаллимнинг бундай йўл тутиши шогирднинг кўнгилга илиқлик олиб кириш, диққатини тортиш ва таълимни эсида қолдириш учун хизмат қилади. Зеро бундай тарзда берилган таълим одатда ёддан чиқиб кетмайди. Албатта, айни хатти-ҳаракат ваъз қилувчининг муҳаббатини ҳам ифодалайди. Демак, юқоридаги ривоятлардан хулоса чиқариб айтамизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Масъудни яхши кўрганлар”. (“Фатҳул‑мубийн ли‑шарҳил‑арбаийн” китобидан, 276-бет).

2. Дунё фоний, Охират эса боқийдир.

Инсон бу дунёда Аллоҳ таоло белгилаган муҳлат миқдорича яшаб, сўнг бир кун ўлим таъмини тотади. “Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир”. (Оли Имрон, 185-оят). “Шак-шубҳасиз сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар”. (Зумар сураси, 30-оят).

Банда қачон ва қаерда жон беришини ҳам билмайди. “Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас”. (Луқмон сураси, 34-оят).

Биз қанчалик узоқ яшамайлик, барибир бир кун бу дунёни ташлаб кетамиз. Айни ҳақиқатни ҳар куни кўриб, ҳар соат ҳис қилиб турамиз. Сўнг боқий, ниҳоясиз, мангу ҳаётга – Охират ҳаётига кўчиб ўтамиз. Аввал Аллоҳ таоло бутун инсониятни тирилтириб, Уларни амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади. Инсонларни тақводорлар учун ҳозирлаб қўйилган, кенглиги осмонлару ер қадар бўлган боқий жаннат ёки кофирларга тайёрлаб қўйилган, ўтини одамлару тошлар бўлган жаҳаннам кутади. Кофирлар дўзах ўтидан қочиб қутила олмаслар.

Мана шу ҳаёти дунё билан алданган, бор-йўғини ўткинчи кунларга бағишлаб, Охиратни унутганлардан фарқли равишда оқил мўмин Охиратда ҳосилини йиғиб олиш учун ҳаёти давомида яхши амаллар уруғини сочади. У жаҳаннам чоҳи устига тортилган нажот йўлидан эсон-омон ўтиб олиш учун дунёни тўғри восита қилади.

Барча Пайғамбарлар ва уларнинг издошлари юқоридаги ҳақиқатни такрор-такрор васият қилганлар. Фиръавн қавми орасида иймонини яшириб юрган мўмин сўзига қулоқ беринг-а: “Эй қавмим, бу ҳаёти дунё фақат бир матодир. Албатта Охиратгина қароргоҳ бўлган диёрдир”. (Ғофир сураси, 39-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен билан дунё ўртасида нима бўлиши мумкин?! Мен билан дунёнинг м исоли дарахт соясида ухлаб олиб, сўнг уни тарк қилиб жўнаган отлиққа ўхшайди”. (Термизий ривоятлари).

3. Дунё Охират учун кўприкдир.

Дунёда ўзини бир мусофирдек тутган мўмин унинг ноз-неъматларига алданиб, арзимас матоларига боғланиб, йўлидан қолиб кетмайди. Бу нарсалар билан машғул бўлиб қолишни ўзига нолойиқ деб билади. Чунки, мўмин назарида дунё бир қўниб ўтиладиган қўналғадир.

“Бу ҳаёти дунё алдамчи матодир”. (Оли Имрон, 185-оят).

Мўмин ўзининг бу дунёга бегона эканлигини, бамисоли ватанидан, аҳли оиласидан йироқ бир ғариб мақомида туриши лозимлигини бирон лаҳза унутмайди. У ҳамиша ўзининг асл ватанига, аҳли оиласи, ёр-дўстлари қучоғига ошиқади. Бу фироқ қанчалик чўзилмасин, у бегона диёрга кўникиб кетолмайди. Шу боис, ҳаёти дунёда ҳовли-жой, кўрпа-тўшак ғамини емайди. Балки борига қаноат қилиб, имкон қадар ўзининг асл диёри учун арзирли ҳадялар ҳозирлайди. Чунки унинг ёр-дўстлари ҳам, мангу қарор топадиган суюкли манзили ҳам ўша ерда. Охират ҳовлисига қиёсланганда бир неча лаҳзалик қадр-қиймати қоладиган бу дунёдан чин мўмин шу тариқа кўнгил узади. “Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарсадир”. (Тавба сураси, 38-оят)

“Албатта Охират (мангу) қароргоҳ бўлган диёрдир”. (Ғофир сураси, 39-оят)

Ҳасан Басрий айтадилар: “Мўмин бир мусофир кабидир. У дунёда хорликдан сиқилмайди ва дунё азизлигини талашмайди. Зеро, мўминнинг ғами бошқа, одамлар ғами бошқа”.

Ибн Ражаб айтадилар: “Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгач, уни жуфти билан жаннатда яшаттирди. Сўнг икковлари жаннатдан туширилдилар. Аммо уларнинг ўзларига ҳам, солиҳ зурриётларига ҳам яна жаннатга қайтарилажаклари тўғрисида ваъда берилди. Шу сабабдан мўмин ҳамиша ўзининг асл ватанини қўмсайди. Зеро, ватанни севмоқ иймондандир”.

Мўмин бу дунёда ғарибнинг ўзга юртдаги ҳаёт кечиришидан ҳам камроқ яшаб, камроқ қарор топади. Баъзан мусофир бегона юртни ёқтириб, ўша ерда уй-жой қилиб, қолиб кетиши мумкин. Бироқ мўминда дунёга нисбатан бу ҳол юз бермайди. У бир йўловчидек йўл бўйидаги лаш‑лушлар ёнидан вазмин ҳолда ўтиб боради. Қалби мудом асл ватани томон ошиқади. Қанчалик кўп йўл босса, шунчалик қувонади. Уни йўлдан озгина ушлаб қолган нарса ҳам оғринтиради. Мусофир сафарда уй-жой қилишга, ошна-оғайни орттиришга тиришмайди. Унинг учун манзилига етиб олишга кўмаклашадиган, йўл узоқлигини билинтирмайдиган чин дўстлар кифоя. Мўмин Охиратда Аллоҳ розилигига эришишдек улуғ орзусини рўёбга чиқаришга зарур бўладиган миқдордаги дунё матоларига эътибор беради. “У сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир”. (Мулк сураси, 2-оят).

Мўмин дўст танлашда ўзининг нажот соҳилига етиб олишига ёрдам берадиган, мудом тўғри йўлга бошлаб турадиган солиҳ инсонларни қидиради. “У кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстлардир) ”. (Зухруф сураси, 67-оят).

Саҳрода ёлғиз қолган йўловчи қароқчи ва йўлтўсарларлардан эҳтиёткор бўлганидек, мўмин ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ва Унинг тоат-ибодатидан узоқлаштирувчи кимсалардан ўзини эҳтиёт қилади. “У кунда бу золим қўлларинитишлаб дер: “Э, қанийди, мен ҳам Пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди. Ўлим бўлсин менга, қанийди, мен фалончини дўст тутмаганимда эди. Аниқки, менга эслатма - Қуръон келганидан сўнг, ўша мени йўлдан оздирди”. Шайтон (ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир”. (Фурқон сураси, 27-29-оятлар).

Мўмин ҳам мусофир каби Охират учун йўл озиғини ғамлайди. “Озуқани ғамланг! Энг яхши озуқа тақводир. Мендан қўрқингиз, эй ақл эгалари!” (Бақара сураси, 197-оят).

4. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу насиҳатлари

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам насиҳатларини жон қулоқлари билан тинглаб, дилларига жо қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу оқил шогирдлари вақти келиб ҳидоят ва нур манбаига айландилар. Энди у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини одамларга етказар эканлар, уларни дунёга кўнгил бермасликка, камсуқум зоҳид бўлишга чақирдилар: Дунёга кўнгил бермаган чин мўмин сифатида ҳамиша ажални ҳозир кўринг. Кун ботса, тонггача яшашни, тонг отса, кечгача тирик бўлишни умид қилманг.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: Кексаликдан олдин ёшлигингни, ка сал бўлмасингдан аввал соғлигингни, фақирлигингдан олдин бойлигингни, машғул бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ва ўлимингдан аввал ҳаётингни!” (Ҳоким ривоятлари).

5. Мусулмон имкон қадар тоат-ибодат ва бошқа хайрли амалларни кўпроқ қилишга шошилади. Ўзининг улуғ орзусига етмоқ учун сусткашлик ҳам, дангасалик ҳам қилмайди. Чунки у ажали қачон келишини билмайди.

6. Мўмин ҳар битта қулай фурсатни ғанимат билиб, Охирати ғамини емоғи лозим.

7. Ҳадисда зоҳид бўлишга тарғиб қилинди. Бунинг маъноси дунё ишларини бутунлай ташлаб қўйиб, ҳаракатсиз, беамал ўтириш дегани эмас, албатта. Бу ерда дунёнинг ўзига боғланиб қолмасликка, унга берилган ҳолда Охиратни унутиб қўймасликка чақирилаяпти холос.

8. Мўминнинг вазифаси иложи борича хайрли амалларни кўпайтирмоқдир. Доим Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, хавфсираб туриши эса уни янада кўпроқ амалга чорлайди. Унинг ҳақиқий мусофирга ўхшаши ҳам шундадир. Зеро, мусофир киши сафари давомида мудом сергак туради, кўзлаган манзилига етолмай йўл ярмида тўхтаб қолишдан ҳазир бўлади.

9. Ёмон ҳамроҳлардан узоқлашиш лозим. Улар худди йўлдаги қароқчилар каби мўминни асл мақсади сари юришдан чалғитадилар. Натижада унинг кўзлаган манзилига етишига тўсқинлик қиладилар.

10. Нафсни тийиш, фойдали амалларни ҳосил қилиш учун дунёвий амал вожибдир. Мўмин буларнинг барчасидан Аллоҳ таоло ҳузуридаги ажр-савобга эришиш йўлида фойдаланади.

11. Ушбу ҳадис бизни мўътадилликка чорлайди. Дунё тупроғига ёпиша бошлаганимизда, Охират ғамидан узоқлашиб, ғафлатимиз ошиб кетаётганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари бизни ўзлигимизга чақиради, дунё ва Охират учун амал қилишда мўътадил ва мувозанатли бўлишга чорлайди.

ҚирҚ биринчи ҳадис
Иймон асоси шариатга эргашишдир

عَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يَكُونَ هَوَاهُ تَبَعًا لِمَا جِئْتُ بِهِ". (حديثٌ صحيحٌ ، رُوِينَاهُ في كتابِ الْحُجَّةِ بِإِسْنادٍ صحيحٍ).

 

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан ҳеч бирингиз - токи унинг хоҳиш-истаклари мен олиб келган нарсага бўйсунмагунча, - мўмин бўла олмайди». («Китобул-ҳужжа» дан. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).

 

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Мусулмон ҳамиша комилликка интилади.

Комил мўминнинг сўзи билан иши, фикри билан тутган йўли ўртасида қарама-қаршилик бўлмайди. Ақли, фикри, ҳис-туйғулари ўзаро мувофиқ бўлганидек, қалби ҳам, тили ҳам бошқа аъзолари ҳаракатидан айри тушмайди. Унинг руҳи билан танаси мувозанатли, тили эътиқодига мос, ақидаси амалларидан кўриниб туради. Эътиқоди йўлини белгилаб, хатти-ҳаракатини ўнглайди. Шундай қилиб у шаҳватларга қул бўлмайди, бидъатлар уни ҳаддидан оширмайди. Роҳат-фароғат, айш-ишрат чалғитолмайди. Чин мўмин ҳамиша Аллоҳ таолонинг ҳақ шариатига мувофиқ ҳаракат қилади. Қисқа сўзларда кенг маъноларни баён этиш мўъжизаси берилган Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий мўминнинг суратини қуйидагича чизиб бердилар: “Сизлардан ҳеч бирингиз - токи унинг хоҳиш-истаклари мен олиб келган нарсага бўйсунмагунча, - мўмин бўла олмайди”.

2. Ҳавои хоҳиш моҳияти ва унинг турлари

Хоҳиш деганда баъзан ҳаққа мойиллик, унга бўйсуниш ҳам тушунилади. Масалан:

“Сиз аёлларингиздан ўзингиз хоҳлаган аёлни қолдириб, ўзингиз хоҳлаган аёлни ўзингизга ҳамхона қилурсиз”, (Аҳзоб сураси, 51-оят) ояти нозил бўлганда, Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Раббингиз доим сизнинг истак-хоҳишингизни бажо қилади-я?!” дедилар. (Бухорий ривоятлари).

Умар разияллоҳу анҳу Бадрда қўлга тушган асирлар устида бўлган маслаҳат ҳақида гапириб, шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаволарига мен айтганим тўғри келмай, Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг гапи кўпроқ ёқди”.

Баъзида бу сўздан умуман ҳавои хоҳиш, майл назарда тутилиши мумкин. Умар разияллоҳу анҳунинг юқоридаги ҳадисларида ҳам ҳавои хоҳишнинг умумий маъноси назарда тутилган.

Аммо кўпинча, ҳавои хоҳиш деганда фақат нафсни қондириш, унинг рағбатларини юзага чиқариш кўзда тутилади. Ҳавои хоҳиш калимаси ҳеч қандай қайдсиз ишлатилса, ана шу маъно кўзда тутилган бўлади. Ҳавои хоҳишнинг ушбу маъноси муомалада ҳам кўп учрайди. Оят ва ҳадисларда ҳавои хоҳиш айни шу эътибор билан қораланган. Чунки у одатда ҳаққа хилоф майлдир. Кўнгил хоҳишлари ҳамиша ҳам шариатга мувофиқ келавермайди. Бинобарин, у эгасини залолатга бошлайди. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга хитоб қилиб деди: “Бас, сен ҳавои хоҳишга эргашиб кетмагин. Акс ҳолда у сени Аллоҳ йўлидан оздирур”. (Сод сураси, 26-оят).

3. Ҳавои нафсга эргашмоқ маъсият ва бидъат манбаидир

Ўзини нафсининг ҳавои хоҳишлари ҳукмига топширган, унинг инжиқликларига тўлиқ бўйсунган банда гуноҳ-маъсиятлар гирдобига тушиб қолади, Аллоҳ таоло шариатига хилоф юради. Дарҳақиқат, адашганлар, бидъатчилар, кофирлар, фосиқлар, даҳрийлар ҳақни тушуна олмаганларидан ёки унга қониқмаганларидан эмас, балки ҳавои хоҳишларига эргашганликлари боис ҳақ йўлдан юз ўгирдилар. Ахир ҳақ тушунарсиз, мавҳум нарса эмас-ку! Тутуриқсизлик, бемаънилик, мажҳуллик ботилнинг сифатларидир. “Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки, улар фақат ҳавои нафсларига эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!” (Қасос сураси, 50-оят).

4. Ҳавои хоҳишга тўлиқ бўйсуниш уни илоҳ қилиб олишдир!

Итоат қулоқ солмоқ ва бўйсунмоқдир. Ҳавои хоҳишига бўйсунган, унинг рағбатларига ўзини топширган кимса ҳавосига қул ҳисобланади. Аслида ҳавои нафс ва шаҳватлар то инсонга бутунлай ҳоким бў


Поделиться с друзьями:

Поперечные профили набережных и береговой полосы: На городских территориях берегоукрепление проектируют с учетом технических и экономических требований, но особое значение придают эстетическим...

История развития пистолетов-пулеметов: Предпосылкой для возникновения пистолетов-пулеметов послужила давняя тенденция тяготения винтовок...

Опора деревянной одностоечной и способы укрепление угловых опор: Опоры ВЛ - конструкции, предназначен­ные для поддерживания проводов на необходимой высоте над землей, водой...

Индивидуальные очистные сооружения: К классу индивидуальных очистных сооружений относят сооружения, пропускная способность которых...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.109 с.