Фаришталар инсоннинг дилига туккан ниятидан дарак топадилар — КиберПедия 

Эмиссия газов от очистных сооружений канализации: В последние годы внимание мирового сообщества сосредоточено на экологических проблемах...

Историки об Елизавете Петровне: Елизавета попала между двумя встречными культурными течениями, воспитывалась среди новых европейских веяний и преданий...

Фаришталар инсоннинг дилига туккан ниятидан дарак топадилар

2017-11-27 257
Фаришталар инсоннинг дилига туккан ниятидан дарак топадилар 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Бу илоҳий илҳом билан ёки қалбни очиш орқали юзага чиқади. Баъзилар фаришта ёмон ниятни ёқимсиз ҳид орқали, ҳасанани ёқимли ҳид орқали сезади, дейишади.

7. Рўзанинг фазли

Ўзга ибодатлардан фарқли равишда рўзанинг савоби қанчалик зиёда бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло айтади: "Одам боласининг ҳамма амали ўзи учундир. Фақат рўзаси Мен учун ва унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман". (Ҳадиси қудсий).

Чунки рўза сабрнинг энг афзал кўринишидир.

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур". (Зумар сураси, 10-оят).

8. Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига раҳмати кенг, мағфирати улуғ ва ажр-мукофоти беҳисобдир

9. Аллоҳ таоло бандасини дилидан ўтган ёмон ниятига кўра азобламайди. Дилидаги ёмон ниятлар амалда кўринсагина, уларга жазо беради

10. Мусулмон киши ҳамиша бир яхши ниятни дилига тугиб юрсин. Эҳтимол, у хайрли ниятлари учун мўл-кўл ажр-савоблар олар. Албатта, мўминлар қодир бўлган чоғларида хайрли ниятларини амалга оширишга ўзларини шай тутмоқлари, ўргатмоқлари лозим.

11. Ихлосли бандалар адо этган хайрли ишлари учун ҳам, тарк қилган маъсиятлари учун ҳам қалбларидаги ихлослари сабабли ажр-савоб оладилар. Ихлоснинг улканлигига қараб берилажак ажр-савоблар ҳам зиёда бўлади.

Ўттиз саккизинчи ҳадис
Аллоҳ таоло муҳаббатини қозонмоқ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي لأُعْطِيَنَّهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَنِي لأُعِيذَنَّهُ". (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фа рз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора яқинлашаверганидан, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, албатта уни паноҳимга оламан". (Бухорий ривоятлари).

 

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Аллоҳ таоло ўз дўстларидан меҳр-муҳаббатини дариғ тутмайди ва уларга озор етказган кимсаларга ғазаб қилади. Мазкур ҳадис кимлар дунё ва Охиратда Аллоҳнинг суюкли дўстлари эканини баён этади. Шу боис унга «Аллоҳ дўстлари хусусидаги энг улуғ ҳадис» деб таъриф беришган.

Шавконий айтадилар: "Ушбу ҳадис уни тўғри тушуниб чуқур фикр юритган кишига беҳад улуғ ва фойдали маъноларни туҳфа этади". Мазкур ҳадис хусусида бошқа олимлар ҳам алоҳида тўхталиб ўтганлар.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Аллоҳ таолонинг дўстлари

Улар ҳамиша Парвардигор тоат-ибодати устида қоим турувчи ва ёлғиз Унга ихлос қўювчи мўминлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўз дўстларини иймон ва тақво сифати билан тавсиф этди. "Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига бирон хавф йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам хушхабар бордир". (Юнус сураси, 62-64 оятлар).

Дўстликнинг биринчи рукни Аллоҳ таолога иймон келтириш бўлса, иккинчи рукни тақводир. Ана шундан сўнг Аллоҳнинг дўстлиги ҳовлисининг эшиклари мўминлар олдида ланг очилади. Бу ҳовлида мўминлар хотиржамлик ва осойишталик неъматидан баҳраманд бўладилар. Эҳсон ва тоат пиллапоясидан юқорига кўтарила олган инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматидаги пешқадамлар мартабасига етишлари мумкин. Инсон тоифаси Аллоҳ таоло китобида уч синфга бўлинади: "Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик. Бас, уларнинг орасида (унга амал қилмай) ўз жонига жабр қилувчи ҳам бор, ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхшиликларда ўзиб кетувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни, Қуръонга ворис бўлиш) катта фазлдир". (Фотир сураси, 32-оят).

Ўзига жабр қилувчи – гуноҳ-маъсият ботқоғига ботган кимса.

Ўртача амал қилувчи – фақат фарзларни адо этиш ва ҳаромлардан четланиш билан кифояланадиган киши. Албатта ўртача амал қилувчи ҳам Аллоҳ валийлари сафидан жой олса-да, бироқ бу қуйи мартабадир.

Мудом яхшиликларга ўзиб кетувчи – фарз ва нафл ибодатларни тўлиқ адо этиб, ҳаром ва макруҳлардан ўзини покиза сақловчи инсон. Унинг мартабаси Аллоҳ валийларининг олий даражаси ҳисобланади.

Аллоҳ таоло валийларининг энг афзал тоифаси гуноҳу хатолардан маъсум ва пок Парвардигор тарафидан мўъжизалар билан қўллаб-қувватланган Расуллар, Набийлардир. Улардан кейин Китобу Суннатга тўлиқ амал қилган саҳобалар ва Аллоҳ дўстлигига ҳақли бўлган барча мўминлар туради. Албатта, Аллоҳнинг валийси деб эътироф қилинмоғи учун кишида иймон, тақво ва ҳар бир ишда суннатга мувофиқлик топилиши шарт. Кейинги асрларда мусулмонлар ҳаётида жуда хунук хато кўзга ташланади. Улар валийлар деганда юз йилда бир-икки марта дунёга келадиган нодир шахсларни тасаввур қилишади. Энг ёмони Исломдаги бу юксак мақомни аллақандай бетайин шахсларга ёки найрангбозлик ва кўзбўямачилик билан шуғулланувчи муттаҳам кимсаларга инъом этиш урф бўлди. Аслида уларнинг аксарияти Аллоҳ ва Исломнинг душмани бўлиб, Шайтони лаиннинг дўстларидир.

2. Аллоҳ таоло валийларига душманлик қилиш

Тақводор мўминга озор бериб, унинг моли, жони ёки обрў-эътиборига тажовуз қилган кимсага Аллоҳ таоло уруш эълон қилади. Аллоҳ таоло кимгаки уруш эълон қилса, уни албатта ҳалок қилади. Чунки у зот золим кимсаларни маълум муддат қўйиб қўйса-да, асло жазосиз қолдирмайди. Азиз ва қодир зот жазосидан золимларга омонлик йўқ.

Бир ривоятда "Аллоҳ валийсига тажовуз қилиб, унга озор етказмоқ - Аллоҳ таолога уруш очмоқ", - дейилган.

“Аллоҳ таоло деди: "Менинг валийимни хорлаган кимса, дарҳақиқат, Менга уруш эълон қилибди". (Табароний ривоятлари).

Хўш, валий билан адоватлашиш қанақа бўлади?

Ибн Ҳажар "Фатҳул борий"да буни тушунтирганлар: “Қандай қилиб биров Аллоҳ дўсти-валий билан адоватлашиши мумкин, ахир адоватлашиш икки томондан бўлади. Валий эса жоҳиллик қиладиган кимсага бағрикенг ва кечиримли бўлади‑ку!” деган савол қўйилган. Бунинг жавоби қуйидагича: Маълумки, душманлик, келишмовчилик фақат дунёвий муносабат ва хусуматлар доирасида чекланмайди. Баъзан мутаассиблик орқасидан ҳам шундай низо-адоват келиб чиқиши мумкин. Масалан, бидъатчи одам суннатга амал қилувчини ёмон кўради ва оқибат ўртада душманлик бош кўтаради. Валий Аллоҳ ва Унинг дини учун бидъатчига қарши юради. Шунингдек, фосиқ кимса ҳам Аллоҳнинг дўстини кўра олмайди. Ҳамиша мункар ишлардан ва шаҳватлар қуллигидан қайтарувчи валий маъсият «мухлислари» кўзига энг ёмон инсон бўлиб кўриниши шубҳасиз!”

3. Аллоҳ таоло учун суюкли бўлган энг афзал амал фарзларни адо этишдир

"Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлик ҳосил қилмаган!".

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар: "Амалларнинг афзали Аллоҳнинг фарзларини адо этмоқ, Аллоҳ ҳаром этган ишлардан тақво қилмоқ ва Аллоҳ таоло ҳузуридаги нарсалар хусусида ниятни холис-рост қилмоқдир!"

Умар ибн Абдулазиз хутба қилиб, дедилар: "Ибодатларнинг афзали фарзларни адо этмоқ ва ҳаром ишлардан йироқ юрмоқдир!"

Чунки бандалар Аллоҳ таолога нисбатан яқинлик ҳосил қилишлари ва розилигию раҳматига ҳақли бўлишлари учун Аллоҳ мана шу фарзларни улар зиммасига юклади. Намоз бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи энг улкан баданий фарз ҳисобланади. "Аллоҳга сажда қилиб (У Зотга) яқин бўлинг!" (Алақ сураси, 19-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Банданинг П арвардигорига энг яқин пайти унинг саждадаги ҳолатидир!"

Масъул шахсларнинг (уларнинг ҳоким ёки оддий оила бошлиқлари бўлишидан қатъиназар), қўл остидагиларга нисбатан адолатли бўлишлари ҳам бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи фарзлар жумласига киради.

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Қиёмат кунида Аллоҳга эн г суюкли ва Унга энг яқин бўладиган банда одил раҳбардир!" (Термизий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳукм чиқаришда ҳамда аҳ ли-оилалари ва қўл остидагилари хусусида адолатли бўлган одил зотлар Аллоҳ ҳузурида, Раҳмоннинг ўнг томонида нурдан ясалган минбарлар устида бўладилар. Аллоҳнинг ҳар иккала қўли ўнгдир». (Муслим ривоятлари)

4. Маъсиятлардан четланмоқ ҳам фарзларни адо этиш жумласидандир

Аллоҳ таоло маъсиятларни тарк қилишни буюрди. Аллоҳ белгилаган чегарани босиб ўтиб, маъсиятга қўл урган кимса дунёю Охиратда аламли азобга мустаҳиқ бўлур. Демак, маъсиятлардан йироқ юрмоқ ҳам юқорида айтилган ҳадиснинг умумий маъносига киради. "Бандам Мен унга фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлик ҳосил қилмаган".

Ҳатто маъсиятларни тарк қилмоқ ушбу маънога фарзлардан-да яқинроқдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Агар мен сизларни бир ишга буюрсам, уни имкон қадар адо этинглар! Агар сизларни бир нарсадан қайтарсам, унга яқинлашманглар".

Ибн Ражаб ушбу ҳадисни шарҳлаб, барча маъсиятларни Аллоҳ таолога уруш очмоқ, деб шарҳлаганлар. Улар Ҳасан ибн Одамнинг қуйидаги сўзларини келтирадилар: “ Аллоҳ таоло билан урушгани кучингиз етадими?! Билингки, маъсиятга қўл урган кимса Аллоҳга уруш очган ҳисобланади. Гуноҳ-маъсият улканлашгани сайин ушбу жанг ҳам қаттиқлашиб боради. Шу боис Аллоҳ таоло инсонларга зулм-зўравонлик қилиб, ўлкаларда фисқу фасод тарқатадиган судхўрлар ҳамда йўлтўсарларни Аллоҳ ва Расулига қарши уришувчилар деб номлади”.

5. Нафл ибодатлар бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради

Фарз ва нафл ибодатларни мудом тўкис адо этмоқ, ҳаром ва макруҳлардан мутлақо йироқ юрмоқ, ҳатто энг кичик макруҳ амаллардан ҳам тақво қилмоқ бандани Парвардигорга суюкли қилади, яқинлаштиради. Аллоҳ таоло ўзи суйган бандасини тоат-ибодат ва зикр билан машғул қилиб қўяди. Аллоҳга яқин кишилар учун Охиратда улуғ насибалар бордир. "Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур.Аллоҳ фазлу карами кенг, Билгувчидир". (Моида сураси, 54-оят).

Қуръон ўқиш, тиловатига қулоқ солиш ва унинг маънолари устида тадаббур-тафаккур юритмоқ инсонни Аллоҳга яқин қилувчи улкан нафл ибодатларидандир. "Банда Аллоҳ таолога Ундан чиққан нарса (яъни Қуръон) дек бирон нарса билан яқинлик ҳосил қилмаган". (Термизий ривоятлари).

Аллоҳни севувчи мўминлар учун Маҳбублари каломидан ширинроқ сўз йўқ! Бу калом улар қалбига ором бериб, лаззат бағишлайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Қуръонни яхши кўрса, демак Аллоҳ ва Расулини яхши кўрибди".

Аллоҳ таолони зикр қилиш ҳам ана шундай улуғ нафл ибодатлар сирасига киради. "Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман". (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳ таоло деди: "Мен бандамнинг Мен ҳақидаги ўйидаман. Мени зикр қилган чоғида у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар жамоа орасида зикр қилса, Мен уни яхшироқ жамоа олдида зикр қиламан". (Ҳадиси қудсий. Бухорий ва Муслим ривоятлари).

6. Аллоҳ муҳаббатининг мўминдаги асари

Аллоҳ таоло муҳаббатининг асари валийларида намоён бўлади.

“Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан”. Яна бир ривоятда Ақл юритадиган қалби, гапирадиган тили бўламан”, дейилган.

Ибн Ражаб айтадилар: “Яъни, фарз ва нафл ибодатларни адо қилиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга тиришган бандани Аллоҳ таоло Ўзига яқин қилиб, иймон мартабасидан эҳсон (Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш) мартабасига кўтаради. Энди банда худди Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилади. Қалби Парвардигор маърифати, муҳаббати, қўрқуви ва маҳобати билан тўлади. Аллоҳга интилувчи, фақат Унгагина суянувчи банда қалбидаги маърифат унинг кузатувчисига айланади.

Аллоҳ таоло улуғлиги билан тўлиб-тошган қалбларда ўзга нарсага ўрин қолмайди. Бундай қалб эгаси нафсининг ҳавойи хоҳишига қулоқ солмайди. У фақат Парвардигори хоҳлайдиган, рози бўладиган нарсанигина истайди. Бундан буён у ёлғиз Аллоҳ зикрини такрорлайди, Унинг буйруғига мувофиқ ҳаракат қилади. Аллоҳни деб гапиради, Аллоҳни деб эшитади, Аллоҳни деб қарайди ва Аллоҳни деб ушлайди. «Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан», деган жумланинг маъноси мана шундайдир.

Ким ушбу ҳадисга ўзгача маъно берса, у ваҳдатул вужуд ва ҳулул [42] каби куфр эътиқодига ишора қилган бўлади. Аллоҳ ва Расули ундай кимсадан покдир”.

Шавконий ҳадисни қуйидагича шарҳлайдилар: “Аллоҳ таоло мўминнинг ўша аъзоларига ҳидоят йўлларини ёритувчи, залолат булутларини ёрувчи ўз нури билан мадад беради. Ахир Қуръони каримда Аллоҳнинг осмонлару ер нури эканлиги айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Парвардигоро, қалбимга нур бергин, кўзимга, қулоғимга... нур бергин", деб дуо қилганлар”.

7. Валийнинг дуоси мақбулдир

Аллоҳ таоло валийларининг дуосини ижобат этиб, уларни мукаррам қилди. Аллоҳ валийлари сўрасалар, берилади. Паноҳ тиласалар, Аллоҳ ўз паноҳига олади. Бу ҳам уларнинг азиз-мукаррамлигини билдиради. Тарихда салафи солиҳлардан кўплари дуолари мустажоблиги билан машҳур бўлганлар. Баро ибн Молик, Баро ибн Озиб, Саъд ибн Абу Ваққос (розиаллоҳу анҳум)лар ва яна кўплаб номларни санаш мумкин. Бироқ дуоси мустажаб зотларнинг аксарияти бошларига тушган ғам-ташвиш, бало-имтиҳон кетказилишини сўраб дуо қилмаганлар. Улар бу синовларга сабр қилиб, Аллоҳ таоло ажр-мукофотидан умидвор бўлишган. Баъзан дуоси мустажоб мўмин бир нарса сўрайди. Аллоҳ биладики, бандаси учун бошқа нарса яхшироқ. Шунинг учун Пок Парвардигор унинг сўраган нарсасини эмас, дунё ва Охиратда хайрлироқ бўлган бошқа нарсани беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мусулмон ки ши дуо қилса ва унинг дуосида гуноҳ ёки яқинлари билан алоқани узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга қуйидаги уч нарсадан бирини беради: 1) Сўраган нарсасини тезда беради; 2) Қилган дуосини унинг учун Охиратга захира этиб қўяди; 3) Шу дуоси баробарича бир ёмонликни ундан даф қилади". (Аҳмад, Баззор, Абу Яъло ва Ҳоким ривоятлари).

8. "Аллоҳ таоло мўминнинг жонини олишда тараддудланади" каломининг шарҳи

Бухорий ривоятларида қуйидагича зиёда бор: "Мен қиладиган ишимнинг биронтасида ўлимни ёқтирмайдиган мўмин бандамнинг жонини олишда тараддудланганимдек тараддудга тушмаганман. Мен унинг ғам чекишини истамайман".

Ибн Салоҳ айтадилар: "Бу ерда “тараддуд” лафзининг асл маъноси тушунилмайди. Аллоҳ таоло мўмин бандасини яхши кўрганидан унинг жонини олаётганда худди иккиланаётган, хоҳламаётгандек бу ишни амалга оширади. Чунки Аллоҳ таоло бандасини ўлим туфайли ғам чекишини истамайди. Зеро, ўлим деярли ҳар бир киши учун энг улкан дунёвий оғриқдир. Албатта, ҳеч ким дунёда абадий яшамайди. Ҳар битта жон ўлим мазасини татиб кўришга мажбур. Аллоҳ таоло юқоридаги ҳадиси қудсий орқали ўлим билан мўмин бандасини хорламаслигини, аксинча юқорига кўтаришини тушунтираётгандек... Ахир ўлим мўмин учун мукаррамлик ва ноз-неъматлар ҳовлисига кўчиб ўтишдан бошқа нарса эмас".

Камтарлик

Имом Бухорий мазкур ҳадисни тавозели бўлмоққа далил қилиб келтирганлар. Чунки нафл ибодатлар билан Аллоҳга яқинлашмоқ бандадан ғояда камтарин ва тавозели бўлишни талаб қилади. Аллоҳ таоло қаршисида ўзини хокисор ва камтарин тутган зотларгина валийлар билан дўстона муносабат ўрнатадилар. Иёз ибн Ҳаммор разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло менга ва ҳий қилиб тавозели бўлишларингизни буюрди токи ҳеч ким бошқа бировнинг олдида кибр қилмасин". (Муслим ривоятлари).

10. Ҳадис яна қуйидаги маъноларни ифодалайди

а) Аллоҳ валийсининг қадри юксакдир. Чунки у Парвордигори тадбири, мадади ва ҳақиқий таваккули билан яшайди. Ҳеч қачон ҳеч нарсада ўзига ишониб қолмайди.

б) Аллоҳ валийсига озор бериб сўнг ўзи, моли, жони ёки обрўю номусида мусибатга дучор бўлмаган кимса Аллоҳ таоло интиқомидан омон қолмайди. Албатта, мусибат бошқача йўсинда келиши ҳам мумкин. Масалан, динида мусибатга йўлиқиш...

Ўттиз тўҚҚизинчи ҳадис
Исломда танглик йўқ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِي عَنْ أُمَّتِي: الْخَطَأَ، وَالنِّسْيَانَ، وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ". (حديث حسن رواه ابن ماجه والبيهقي و غيرهما).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ т аоло мен учун умматимнинг билмасдан, унутиб ва мажбурланиб қилган ишларини кечди". (Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти).

 

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Имом Нававий “Арбаийн” шарҳида ёзадилар: “Ушбу ҳадис шу қадар улкан маънолар ва муҳим нарсаларни ўзида мужассам этганки, агар улар саналадиган бўлса, бу китобга сиғмай қолади”.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар: “Фиқҳ бобларида шу учала нарсанинг (яъни билмай қолиш, унутиш ва мажбурланиш) мавжудлиги боис, мазкур ҳадис жуда фойдалидир. Уни шариатнинг ярми деб аташ мумкин. Чунки инсон амали-ҳаракати маълум мақсад ва хоҳиш билан амалга оширилади ёки аксинча, билмасдан ва ихтиёрсиз суратда содир этилади. Иккинчи қисмга янглишиш, унутиш ва мажбурланиш киради. Ҳадис лафзидан ушбу иккинчи қисмга оид ишлар Аллоҳ томонидан кечирилгани тушунилса, ҳадиснинг мазмунидан «банда қасдан амалга оширган ишлари учун жавоб беради» деган маъно чиқади. Демак, мазкур ҳадис очиқ лафзи билан шариатнинг ярмини ифодаласа, мафҳуми билан, яъни, очиқ лафздан чиқариладиган мантиқий хулосаси билан тўлиқ шариат ҳисобланади”.

 

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар

1. Ҳадиснинг умумий маъноси

Шариат ман этган ишни билмасдан, унутиб ёки мажбурланиш туфайли қилиб қўйган ёки шу сабабдан Аллоҳ буйруқларидан бирини нотўғри бажарган мўмин дунёда қораланмайди, Охиратда ҳам жавобгарликка тортилмайди. Бу Аллоҳ таолонинг банда учун берган улкан фазл ва марҳаматидир.

 

2. Аллоҳ азза ва жалланинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига фазл кўрсатиб бу уммат устидан ҳараж-тангликни кўтариши

Аллоҳ таоло ўзга умматларга бермаган енгилликни бизларга инъом этди. Бани Исроил Аллоҳнинг бирон буйруғини унутсалар ёки қайтарилган ишни билмасдан қилиб қўйсалар ҳам Аллоҳ таолонинг азобига гирифтор бўлганлар. Пок Парвардигор бизга қуйидаги дуони Ўзи ўргатди ва уни ижобат этди: “Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйинларига қўйган юкни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!” (Бақара сураси 286-оят).

“Билмайин қилган хатоларингиз сабабли сизлар учун гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз қасд қилган нарсадагина гуноҳкор бўлурсизлар. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир”. (Аҳзоб сураси 5-оят).

Шунингдек, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига енгиллик бериб, одатда инсон қурби етмайдиган ёки унга оғир келадиган, машаққат ва танглик келтириб чиқарадиган амалларни ҳам улар зиммасидан соқит қилди. Чунки асҳоблар Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиллари орқали айтилган буйруғига бўйсуниб, шундай дедилар: “Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни авф қилишингни сўраймиз ва фақат Ўзингга қайтажакмиз”. (Бақара сураси 285-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидаги оят нозил бўлди: “Осмонлару ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади ва Ўзи истаган кишини мағфират қилиб, Ўзи истаган кишини азоблайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир”. Бу оят саҳобаларга оғир келиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида чўккалаб туриб дейишди:

- Ё Расулуллоҳ, биз намоз, рўза, жиҳод ва закот-садақа каби тоқатимиз етадиган амалларга буюрилган эдик. Энди сизга юқоридаги оят нозил этилди. Уни бажаришга бизнинг қурбимиз етмайди.

- Нима, сизлардан илгари ўтган аҳли китоблар айтгани каби “Эшитдик ва осий бўлдик”, демоқчимисизлар?! Аксинча, сизлар “Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз ва фақат Ўзингга қайтажакмиз” деб айтинглар.

- “Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз ва фақат Ўзингга қайтажакмиз” - такрорлашди саҳобалар.

Саҳобалар юқоридаги сўзни такрорлаб, тиллари унга келишгандан сўнг Аллоҳ таоло унинг изидан қуйидаги оятни нозил этди: “Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Барчалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтириб, “Унинг Пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз” (деб айтишди). Ва “Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз ва фақат Ўзингга қайтажакмиз”, дедилар”.

Саҳобалар шундай қилишгач, Аллоҳ таоло юқоридаги оятни мансух этиб, Пайғамбарга қуйидагича ваҳий қилди:

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Ҳар кимнинг қилган яхши амали ўзи учундир ва ёмон амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор этма!”

- Ҳа! - деб ижобат этди Аллоҳ таоло.

- “Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйинларига қўйган юкингни юклама!”

- Ҳа! - деб ижобат этди Аллоҳ таоло.

- “Бизларни авф эт, бизни мағфират қил, бизга раҳм айла! Ўзинг Хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига ўзинг бизни ғолиб қил!” (Бақара сураси, 286-оят).

- Ҳа! - деб ижобат этди Аллоҳ таоло”. (Муслим ривоятлари). Абдуллоҳ ибн Аббос ривоятида эса “Ҳа” сўзининг ўрнида “(Шундай) қилдим!” сўзи нақл қилинган.

3. Адашган, унутган ёки мажбурланган банда барча ҳукмлардан эмас, фақат гуноҳдан фориғ этилган.

Мукаллаф банда шариатга хилоф хатти-ҳаракати учун қуйидаги ҳукмларнинг бирига тушади: қилган ишига жавоб бериб жазо олади; гуноҳкор бўлади; ёки ўтказиб юборган амалини адо этади, талофат етказган бўлса, кафолатини тўлайди ва ҳоказо.

Ҳадис лафзи мукаллаф устига тушадиган барча ҳукмларнинг кўтарилганига яъни унинг жавоб бермаслигига умумий далилдир.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар: “Демак, у фақат ҳукмдан ёки фақат гуноҳкорликдан ёки ҳар иккаласидан озод қилинади. Ҳақиқатга яқинроқ фикр ҳам шу. Чунки ҳадисни фақат биттасига (гуноҳкорлик ёки ҳукмга) тегишли деб кўрсатувчи бирон асос йўқ. Хуллас, ҳадис ҳар иккисини ҳам назарда тутган. Фақат иккинчисига хослаш учун эса далил керак”.

Бироқ билмасдан, унутиб ёки мажбур бўлиб шариатга номувофиқ иш қилган бандадан айни гуноҳига тааллуқли барча ҳукмлар олиб ташланмаслигига шаръий далиллар бор. Бинобарин, у фақат гуноҳкорлик юки ва Охират азобидан халос этилган, холос, дея оламиз. Албатта ҳар битта ҳукм ҳақида алоҳида гапирилиши керак. Қуйида шу хусусда батафсилроқ сўз юритамиз.

Алий Қори “Арбаийн” шарҳида ёзадилар: “Маълумки, йўл қўйилган хатонинг ҳукми унинг гуноҳи ва ўрнини тўлдириш учун лозим бўлган нарсалардан умумийроқ. Чунончи, хато учун гуноҳкор бўлмаслик ҳақида юқоридаги ҳадисда баён этилган бўлса, айни хато ўрнини тўлдириш, ўнглаш эса қуйидаги оятдан олингандир: “Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига – агар улар кечиб юбормасалар, – хун тўлаши вожибдир”. (Нисо сураси 92-оят).

Аллоҳ таоло ўз ҳикмати билан фақат жиноятга қасддан қўл урган, шариатга хилоф юришни ихтиёрий равишда билиб туриб танлаган осий кимсаларни жазолашга қарор қилди.

Ибн Ҳажар ёзадилар: “Билмасдан, унутиб ёки мажбурланиб гуноҳга қўл урган кимсанинг афв этилиши ҳикмат ва ақл тақозосидир. Албатта Аллоҳ таоло уни азобласа ҳам адолат қилган бўларди. Бандаларга буйруқ ва қайтариқларни юклашдан мурод итоаткор билан осийни ажратиб олишдир. Токи, нажот топган ҳам, ҳалок бўлган ҳам ўзи учун аниқ ҳужжат ҳозирласин. Ҳар бир яхшилик ёки ёмонликка савоб-жазо бермоқ учун айни хатти-ҳаракат аниқ мақсад асосида қилинган бўлиши шарт. Юқоридаги уч ҳолатда эса мақсад деган нарса мутлақо йўқ. Билмасдан ёки унутиб бир ишга қўл урган кишида қилиш мақсади йўқлиги аниқ. Мажбурланган киши эса иш қуроли вазифасини ўтаган холос. Шу боис, аксарият усул олимлари улар қилган ишларига жавоб беришга мукаллаф эмаслар, дейишган”.

Китобу Суннатдан мисоллар

Хато қилган ёки унутган банда гуноҳкор саналмаса-да, у айни хато амалга тааллуқли бошқа ҳукмлардан озод этилмайди. Биз бу ўринда Китобу Суннатдан мисоллар келтиришимиз мумкин.

а) Билмасдан бировни ўлдириб қўймоқ. Овда ёки урушда билмасдан бир мусулмонни ёки омонлик берилган ғайридинни ўлдириб қўйган киши гуноҳкор бўлмайди. Бироқ у хун ва каффорат тўлашдан озод қилинмайди. “Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига – агар кечиб юбормасалар – хун тўлаши вожибдир. Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир”. (Нисо сураси, 92-оят).

б) Намозни вақтидан кечиктирмоқ. Ухлаб қолиб ёки унутиб намозни кечиктирган киши узрли бўлгани учун гуноҳкор саналмайди. Аммо уйғонган ёки эслаган пайтида намозини ўқиб олиши шарт. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бир намозни унутиб қўйса, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг каффорати фақат шудир. “Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо эт”. (Тоҳо сураси, 14-оят. Бухорий ва Муслим ривоятлари). Имом Муслим ривоятларида “Ким намоздан ухлаб қолса ёки унутиб қўйса...” дейилган.

в) Мажбуран куфр калимасини айтмоқ. Куфр калимасини айтишга мажбурланган киши имкон қадар очиқ куфр сўзини айтмасдан, мужмалроқ ибораларни ишлатсин. Агар айнан очиқ куфр лафзини айтишга мажбурланса, фақат тилидагина айтиб қўйсин. Бу сўзи қалбидаги иймон-эътиқодига заррача аралашмасин.

“Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир”. (Наҳл сураси, 106-оят).

Агар куфр калимасини айтишга мажбур этилаётган мўмин Аллоҳ ҳузуридаги мукофотни умид қилиб, барча озорларга сабр қила олса, бу унинг учун энг афзал ва мукаррам йўлдир. Динидан қайтмагани учун ўлдирилган киши шаҳид бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Чопилсангиз ҳам, куйдирилсангиз ҳам Аллоҳга ширк ке лтирмангиз!” (Ибн Можа ривоятлари).

5. Янглишмоқ ва унутмоқ ҳукмининг тафсилоти

Мукаллафнинг билмасдан ёки унутиб айтган сўзи ёки қилган иши турлича бўлгани боис ҳукмлар ҳам бир-биридан фарқланади. Буни тўрт қисмга ажратиш мумкин.

Биринчи: Агар мукаллаф билмасдан ёки унутиб шариат буйруғини тарк қилса, мазкур буйруқ унинг зиммасидан соқит бўлмайди. Мукаллаф ўтказиб юборилган вожибнинг ўрнини тўлдириши шарт. Масалан, сиз бировни камбағал ҳисоблаб, унга закот бердингиз. Кейин унинг бой эканлигини билиб қолдингиз. Сизнинг берган закотингиз ўтмайди. Закот фақир, камбағал кишига берилиши шарт. Бойга берган пулингизни қайтариб олиш-олмаслик сизнинг ишингиз.

Энди унутишга мисол келтирамиз. Биров сафар анжомлари орасида суви борлигини унутиб, таяммум қилиб намоз ўқиди. Сўнг суви борлиги ёдига тушди. У таҳорат олиб, намозини қайтадан ўқийди.

Иккинчи: Зарар-талофат етказиш таркибига кирмайдиган бирон қайтариқни билмасдан ёки унутиб қилиб қўйган киши жавобгар бўлмайди. Масалан, ароқни сув деб ўйлаб ичиб қўйган кишига ҳад урилмайди ёки таъзирга тортилмайди. Эҳромга кирган киши унутиб хушбўй нарса сепса ёки тикилган либос кийса ҳам, ҳеч нима қилмайди. Яъни, унга каффорат ёки жазо-таъзир белгиланмайди.

Учинчи: Зарар-талофат таркибига кирувчи бирон қайтариқни билмасдан ёки унутиб қилиб қўйган киши каффоратини тўлашга мажбур. Ноҳақ тортиб олинган таомни унутиб ёки билмасдан еб қўйган киши унинг каффоратидан озод эмас. Шунингдек, эҳромдалигини унутиб ёки эҳромга тааллуқли аҳкомларни билмагани сабабли бирон ҳайвонни ўлдирган киши фидя бериши шарт. «Менинг хотиним эмас», деб ўйлаб бир аёлга талоқ сўзини айтса ва ҳалиги аёл ўзининг хотини бўлиб чиқса, аёли талоқ бўлади. Уйлангани ёдидан чиқиб «Хотиним талоқ», деб юборган кишининг ҳам аёли талоқ бўлади.

Тўртинчи: Жазо-уқубати белгиланган бир қайтариқни билмасдан ёки унутиб қилиб қўйган киши учун унинг хатоси ёки унутганлиги жазони соқит қилувчи шубҳа деб ҳисоб қилинади. Дорулҳарбда (уруш ҳолатидаги жойда) кофир деб ўйлаб, бир мусулмонни ўлдириб қўйган киши хун тўламайди,


Поделиться с друзьями:

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...

История развития хранилищ для нефти: Первые склады нефти появились в XVII веке. Они представляли собой землянные ямы-амбара глубиной 4…5 м...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Папиллярные узоры пальцев рук - маркер спортивных способностей: дерматоглифические признаки формируются на 3-5 месяце беременности, не изменяются в течение жизни...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.455 с.