Берилган фатвони олиш ёки олмаслик — КиберПедия 

Типы сооружений для обработки осадков: Септиками называются сооружения, в которых одновременно происходят осветление сточной жидкости...

Таксономические единицы (категории) растений: Каждая система классификации состоит из определённых соподчиненных друг другу...

Берилган фатвони олиш ёки олмаслик

2017-11-27 150
Берилган фатвони олиш ёки олмаслик 0.00 из 5.00 0 оценок
Заказать работу

Мусулмон фарзанди кўнглига ўтирмаган, дили хотиржам бўлмаган фатвони олмаслиги лозим. Чунки фатво билан тақво бошқа-бошқа нарсалардир. Фатво берувчи зоҳирга қараб ҳукм чиқаради. Инсон ичидан ўтган нарсани ўзи яхши билади. Аллоҳ таоло қалбини очиб қўйган мўминлар бировларнинг шаръий далилсиз айтган фатволарини олишмайди. Имом Нававий айтадилар: “ Пулининг аксарини ҳаромдан топган кимса сизга ҳадя юборса ва кўнглингиз ҳадянинг ҳалоллигига хотиржам бўлмаса, муфтийнинг “ҳадяни ейиш ҳалол” деган фатвоси шубҳани кетказмайди”.

Шунингдек, агар бир аёл сизга фалончи қиз билан эмикдош бўлганингизни айтса, лекин асос комил эмаслиги сабабли муфтий унинг никоҳини сизга ҳалол деб топса, мазкур фатво қалбдаги шубҳани йўқотмайди. Шу боис, одамлар фатво беришса-да, тақво қилмоқ лозим.

Аммо аниқ шаръий далил асосида чиқарилган фатво қалбга ўрнашиш-ўрнашмаслигидан қатъиназар, қабул қилинади. Сафар ёки касал ҳолатида рўза тутмаслик, мусофирнинг намозни қаср қилиб ўқиши каби шаръий рухсатлар бунга мисол бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи буйруқлари асҳоби киромлар кўнглига ўтирмагани боис, улар бу буйруқларни амалга оширишни хоҳлашмади ёки тўхтаб қолишди. Ҳудайбия сулҳига биноан қурбонлик қилиш учун олиб келинган жонлиқларни сўйиб, умрани тўхтатиш, Маккага кирмай қайтиб кетиш асҳоблар учун оғир туюлди. Албатта саҳобалар ихлосу иймонларининг кучлилигидан шундай ғайритабиий ҳолат содир бўлди. Бироқ очиқ ҳужжат қоим бўлган кезда ҳақиқий мўмин учун фақат Аллоҳ ва Расули ҳукмига бўйсуниш қолади, холос. (Саҳобийлар мазкур воқеада кўнгилларига ёқмаса ҳам ўз билганларида туриб олишмади, Расулуллоҳнинг буйруқларига бўйсунишди - таржимон). “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда ҳеч бир мўмин ва мўминада (уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир”. (Аҳзоб сураси, 36-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Расулининг ҳар бир ҳукмини очиқ қалб ва тўла бўйсуниш билан қарши олмоқлари шарт. “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, сизга тўла-тўкис таслим бўлмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо сураси, 65-оят).

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари

Вобиса разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улкан мўъжизалари намоён бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Вобиса гапирмасларидан туриб уларнинг дилларидаги гапни айтиб бердилар. Вобиса разияллоҳу анҳу айтадилар:

- Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келар эканман, яхшилик ва ёмонлик ҳақида бирон нарсани ҳам қолдирмасдан сўраб олишни мақсад қилган эдим. Одамларни ёриб ўта бошладим.

- Эй Вобиса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан четроқ тур, - дейишди улар.

- Мени ўтказиб юборинглар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқ борай. У зот мен яқин бўлишни истайдиган энг суюкли инсондир.

- Яқинроқ кел, эй Вобиса! - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шунчалик яқинлашдимки, хатто тиззам у зотнинг тиззаларига тегиб турарди.

- Эй Вобиса! Мендан сўрамоқчи бўлган нарсангни айтайми?

- Айтинг, Ё Расулуллоҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини бирлаштириб, улар билан кўксимга нуқиб, дедилар:

- Эй Вобиса! Қалбингдан сўра! Нафсингдан сўра! Қалбинг ва нафсинг хотиржам бўлган нарса яхшиликдир. Одамлар фатво бераверсалар-да, ичингни ғаш қилиб, кўнглингга ўтирмаган нарса гуноҳдир. (Абу Нуайм ривоятлари).

6. Одамларни ўз ўринларига қўйиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Вобиса разияллоҳу анҳунинг идрокига ишонганлари боис, уни қалбига, виждонига ҳавола қилдилар. Зеро, дили тоза, ақл-заковати ўткир бўлган солиҳ инсонлар бир нарсани идрок этишда янглишмайдилар. Бироқ қўпол табиатли, заиф идрокли бефарқ кимсаларга бундай жавоб берилмайди. Улар ўзлари учун зарур бўлган шаръий буйруқ ва қайтариқлар тўғрисида батафсил маълумот олишлари лозим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли йўриқлари шу ерда ўз аксини топган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кишилар билан уларнинг ақлларига яраша муомала қилардилар ва ҳар кимни ўз ўрнига қўйишга буюрардилар.

7. Энг гўзал ахлоқ

Шак-шубҳасиз энг гўзал, шарафли ва хайрли ахлоқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ахлоқларидир. Чунки у шариат ахлоқи эди. Аллоҳ таоло бандалари учун дастуруламал қилиб тайинлаган Қуръоний одоблар унда жамулжам бўлганди. Аллоҳ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Қуръони каримда қуйидагича мақтаган: “Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз!” (Қалам сураси, 3-оят). Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди”.

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобидаги барча кўрсатмаларга сўзсиз бўйсунганлари, амал қилганлари учун Қуръон у зотнинг хулқларига айланиб қолганди.

8. Ҳар бир мусулмон фарзанди гўзал ахлоқлар билан хулқланишга интилмоғи лозим. Чунки ҳусни хулқ энг улуғ яхшиликдир

9. Исломда қалбнинг мартабаси. Амал қилишдан олдин қалбдан сўралади

10. Дин инсон виждонидаги терговчидир. Ожиз ақллар чиқарган қонунлар эса фақат ташқаридан ҳаракат қилади, холос

11. Ислом инсонларни гуноҳга қўл уришдан тўсади

Чунки ҳар ким ичидаги иймон номли қўриқчиси кузатувида бўлади. Бундай ишончли кузатувчи ҳеч вақт ғафлатда қолмайди. Ташқи назоратчиларга таяниб иш юритувчи қонунларни эса ғафлатда қолдириш ёки унинг таъсир доирасидан чиқиб кетиш у қадар қийин иш эмас.

Йигирма саккизинчи ҳадис
Суннатларни маҳкам тутинг! Бидъатлардан йироқ бўлинг!

 

عَنْ أَبِي نَجِيحٍ عِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: وَعَظَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَوْعِظَةً وَجِلَتْ مِنْهَا الْقُلُوبُ، وَذَرَفَتْ مِنْهَا الْعُيُونُ، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، كَأَنَّهَا مَوْعِظَةُ مُوَدِّعٍ، فَأَوْصِنَا. قَالَ: "أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، وَإِنْ تَأَمَّرَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ فَسَيَرَى اخْتِلافًا كَثِيرًا، فَعَلَْيَكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ، فَإِنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ". (رواه أبو داود والترمذي وقال: حديثٌ حسنٌ صحيحٌ).

Абу Нажиҳ Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди.
- Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек бўлди, - дедик биз. - Энди насиҳат қилинг!
- Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифалар суннатига эргашингиз! Уни ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар


Поделиться с друзьями:

Организация стока поверхностных вод: Наибольшее количество влаги на земном шаре испаряется с поверхности морей и океанов (88‰)...

История создания датчика движения: Первый прибор для обнаружения движения был изобретен немецким физиком Генрихом Герцем...

Двойное оплодотворение у цветковых растений: Оплодотворение - это процесс слияния мужской и женской половых клеток с образованием зиготы...

Наброски и зарисовки растений, плодов, цветов: Освоить конструктивное построение структуры дерева через зарисовки отдельных деревьев, группы деревьев...



© cyberpedia.su 2017-2024 - Не является автором материалов. Исключительное право сохранено за автором текста.
Если вы не хотите, чтобы данный материал был у нас на сайте, перейдите по ссылке: Нарушение авторских прав. Мы поможем в написании вашей работы!

0.011 с.